Салоҳиддин Асамов (1930—1997, Ўзбекистон) — Совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби. 1956-йилдан КПСС (б) аъзоси. „Нишон“ давлат наслчилик заводи директори, Тошкент вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Компартияси Бойсун туман қўмитаси 1-котиби, Ғузор ҳудудий ишлаб чиқариш коллективи бошлиғи, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирининг 1-ўринбосари.

Салоҳиддин Асамов
 Тошкент вилоят ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1971-йил 24-феврал – 1974-йил
Ўтмишдоши Эркин Шайхов
Вориси Пўлат Юсупов
Ўзбекистон Компартияси Бойсун туман қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1961-йил – 1962-йил
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Манап Ғуломов
Вориси Рўзмет Гаипов
 Самарқанд вилоят қишлоқ ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1962-йил декабр – 1964-йил апрел
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган, Олим Азимов ( Самарқанд вилоят ижроия қўмитаси раиси сифатида
Вориси лавозим бекор қилинган, Асадилла Хўжаев ( Самарқанд вилоят ижроия қўмитаси раиси сифатида
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1930-йил
Вафоти 1997-йил
Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Сиёсий партияси КПСС
Таълим Москва ветеринария академияси
Касби зоотехник
Мукофотлари

Ҳаёти ва фаолияти

1930-йилда туғилган. Миллати ўзбек.

Меҳнат фаолиятини 1955-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда бошлаган. 1955—1988-йилларда совхоз чорвачилик бўйича бош мутахассис, Қашқадарё вилояти Қарши тумани „Нишон“ давлат наслчилик заводи директори, Ўзбекистон Компартияси Бойсун туман қўмитаси 1-котиби, Ғузор ҳудудий ишлаб чиқариш коллективи бошлиғи бўлиб ишлаган.

Кейинчалик фермер хўжалиги ва совхоз бўлими раиси, Самарқанд ҚВП ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Компартияси Қашқадарё вилоят қўмитаси 1-котиби, Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирининг 1-ўринбосари, Тошкент вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этиш бошқармаси бошлиғи, Қоракўлчилик Бутунроссия илмий-тадқиқот институти илмий ходими бўлиб ишлган. СССР Олий Кенгашининг ВИИ-чақириқ депутати этиб сайланган[1]. Салоҳиддин Асамов бир неча йиллик самарали фаолияти учун 1971-йил Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланади[2].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Справочник по истории Коммунистической партии и Советского Союза 1898 - 1991“.
  2. ↑ 2,0 2,1 ГА РФ Р7523 105 152 «Указы Президиума Верховного Совета СССР, принятые с 26 по 27 августа 1971 года, и материалы к ним /к протоколу № 14/ с № 2075-ВИИИ по № 2078-ВИИИ. Том 7»

Ҳаволалар