Saloniki
Салоники | |
|---|---|
|
| |
| Ҳукумат | |
| • мер | Яннис Бутарис |
Салоники, Фессалоники (юнонча: Θεσσαλονίκη) — Юнонистондаги шаҳар, Эгей денгизининг Термаикос қўлтиғи соҳилидаги йирик порт (йилига 10 млн. т юк ортибтуширилади), Болқон ярим орол давлатлари учун транзит порт. Салоники номи (вилоят)нинг маъмурий маркази. Аҳолиси 378 минг киши, шаҳар атрофи билан 749 минг. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Иқтисодий аҳамияти бўйича мамлакатда Афина шаҳридан кейин 2ўринда. Нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси, металлсозлик, машинасозлик (хусусан, кемасозлик ва кема таъмирлаш), тўқимачилик, озиқ-овқат, кўнпоябзал, селлюлозақоғоз саноати корхоналари мавжуд. С.да ҳар йили кузда халқаро ярмарка ўтказилади. университет, археология музейи бор.
С.га мил. ав. 315 йилда Македония шоҳи Кассандр томонидан асос солинган.
Мил. ав. 148 йилда римликлар қўл остига ўтди. Византия даврида аҳамияти бўйича Константинополдан кейин 2ўринда турган. 1430-йилдан Усмонли турклар салтанати тасарруфига ўтган, 1912—13 йиллардаги Болқон урушидан кейин Юнонистон таркибида. Меъморий ёдгорликлардан қад. Рим сарой ансамбллари, қалъа деворлари ва миноралар, қаср (ХИВ аср), черков (ИВ аср) сақланган.[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Тҳессалоники анд тҳе Булгарианс. Ҳисторй. Меморй. Пресент. ҳттпс://www.солунбг.орг/эн/
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |