Saluin
Салуин, Салуэн (бир.: သံလွင်မြစ်; тибетча: ནག་ཆུ / НагЧу; хитойча Нуцзян) — Хитой ва Мянмадаги дарё, қисман Мянма билан Таиланд ўртасида чегара вазифасини ўтайди. Узунлиги 3200 км, ҳавзасининг майдони 325 минг км². Тангла тизмасидаги музликлардан бошланади. Юннан ва Шан тоғликларидаги чуқур дараларда шаршара ва остоналар ҳосил қилиб оқади. Қуйи қисмида соҳил бўйи текислигида оқиб, Андаман денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 6700 м³/сек., ёзда суви тошади. Қуйи оқимда кема қатнайди. Қуйилиш ерида Моламяйн денгиз порти жойлашган[1].
| Салуин | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |