Саманган (дорийча - Самангāн, пуштуча: سمنګان‎‎) — Афғонистон шимолидаги вилоят. Шимоли-ғарбда Балх вилояти, шимоли-шарқда Қундуз, шарқда Бағлон, жанубда эса Бомиён вилоятлари билан чегарадош.

Саманган вилояти
ولایت سمنگان
Вилоят
Мамлакат Афғонистон
Вақт минтақаси УТC+4:30
Саманган тепасида жойлашган будда ибодатхонаси ва монастири қолдиқлари. Бу бино ер остидан бошлаб тош билан бунёд этилган.

" Шоҳнома " асарида ёзилишича, Рустам ўғли афсонавий баҳодир Суҳроб Саманганда туғилган.

Маъмурий бўлиниши

Саманган вилояти 7 тумандан таркиб топган:

  • Айбак
  • Дарайи Сўфи Балла
  • Дарайи Сўфи Поён
  • Рўйи Ду Об
  • Феруз Нақшир
  • Ҳазрати Султон
  • Хуррам ва Чорбоғ

1979—1989-йиллардаги талатўплар даврида Саманган вилояти туманларида 201-Гатчина мотоўқчилар дивизиясининг ҳарбий бўлинмалари жойлашган.

Манбалар

Ҳаволалар