Саманта
„Саманта“ (русча: Саманта) — рус ёзувчиси Юрий Яковлев ёзган қисса ва ҳикоялар тўплами. 1990-йил Тошкент шаҳрида „Чўлпон“ нашриётида чоп этилган[1]. Тўплам ўрта мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган[2].
| Муаллиф(лар) | Юрий Яковлев |
|---|---|
| Таржимон(лар) |
Бахтиёр Бобонов Мирзамурод Алимов |
| Жанр(лар)и | қисса ва ҳикоялар |
| Нашриёт | „Чўлпон“ |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1990 |
| Саҳифалар сони | 176 |
| ИСБН | ИСБН 5-8250-0200-6 |
Тўпламга Яковлевнинг таниқли „Саманта“ қиссасининг илк ва ягона ўзбекча таржимаси киритилган бўлиб, уни ўзбекчага Бахтиёр Бобонов ўгирган. Қиссада Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси бош котиби Юрий Андропов билан мактуб орқали ёзишган ва пировардида котиб таклифи билан Совет Иттифоқига ташриф буюрган АҚШлик қизалоқ Самантҳа Смитҳ ҳақида ҳикоя қилинади. Тўпламга киритилган уч ҳикояни эса Мирзамурод Алимов таржима қилган. Ҳикояларда Иккинчи жаҳон уруши фожиалари ҳақида сўз юритилади.
Қисса ва ҳикоялар
Қиссалар
- „Саманта“ (Бахтиёр Бобонов таржимаси)
Ҳикоялар
- „Кўктарғоқ“ (Мирзамурод Алимов таржмаси)
- „Бўлинма турган жойда“ (Мирзамурод Алимов таржмаси)
- „Юля“ (Мирзамурод Алимов таржмаси)
Манбалар
- ↑ „Саманта“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 11-ноябр.
- ↑ „Болалар адабиёти“ (ПДФ). Ўзбекистон ССР матбуоти солномаси. № 12. Тошкент. 1990. 32-бет. Қаралди: 5-июл 2024-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |