Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти — хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 26 мартдаги „Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида“ги 144-сонли қарори билан Самарқанд кооператив институти негизида ташкил этилган (мазкур институт 1931-йил 13 февралда ташкил этилган; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991-йил 17 июлдаги 190-сонли қарорига биноан 1991-йилнинг 1 августидан институт Ўзбекистон Республикаси Матлубот жамиятлари уюшмаси „Ўзбекбирлашув“ тасарруфига ўтказилган; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 24 мартдаги 123-сонли қарорига асосан 1998-йил майидан Самарқанд кооператив институти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилди). Институтда касб таълими: бухгалтерия ҳисоби ва аудит, касб таълими: иқтисодиёт, тармоқлар ва соҳалар бўйича иқтисодиёт; тармоқлар ва соҳалар бўйича менежмент, тармоқлар ва соҳалар бўйича маркитинг, молия, банк иши, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, меҳнат иқтисодиёти ва сосиология, кадрлар менежменти, Хизматлар соҳаси: ресторан иши, Хизматлар соҳаси: товар экспертизаси хизматларини ташкил этиш, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, туризм (ички ва ташқи туризм) ва аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш таълим йўналишлари бўйича малакали бакалаврлар ва магистрлар тайёрлайди, соҳага оид илмий-тадқиқот ишларини олиб боради, илмий ва педагог кадрларни тайёрлаш вазифаларини бажаради. Институт йўналиши бўйича диссертацияларда асосий соҳа мутахассисларига доир диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгаш бор.[1]
|
| |
Халқаро номи |
Самарканд институте оф эcономиcс анд сервиcе |
|---|---|
| Тури | Институт |
| Асос солинган санаси | 1931 |
| Ректори | Муҳиддин Пўлатов |
| Ўқитувчилари | 367 |
| Манзили | |
| Веб-сайти | ҳттп://www.сиэс.уз |
Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти (қисқартмаси СамИСИ; 2004-йилгача Самарқанд Кооператив Институти) — Самарқанддаги олий таълим муассасаси бўлиб, иқтисодиёт, молия, сервис ва туризм соҳасидаги мутахассислар тайёрлайди ҳамда илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланади.
Тарихи
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 1931-йилнинг 13-февралида Тошкентда „Ўрта Осиё Режалаштириш институти“ сифатида ташкил топган. 1935-йил апрел ойида мазкур институт Ўзбекистон Давлат режа қўмитаси ихтиёрига ўтказилди ва унга „Ўзбекистон Режалаштириш институти“ деб ном берилди. 1935-йил август ойида институт Тошкентдан Самарқандга кўчирилди. 1936-йилда Ўзбекистон Режалаштириш институти Давлат савдоси ва кооперация институти билан бирлаштирилиб, Ўзбекистон халқ хўжалиги институтига айлантирилди. 1949-йил 10-июнда мазкур институтга Самарқанд совет савдоси институти номи берилди. Иттифоқ Вазирлар Маҳкамасининг 1960-йил 23-ноябрдаги қарорига мувофиқ ушбу институт Сентросоюз ихтиёрига ўтказилди ва Самарқанд кооператив институти деб номланди. 1998-йил 24-мартдан Вазирлар маҳкамасининг 123-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 26-март 144-сонли қарори билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига айлантирилди.
Раҳбарият
- Ректор - По'латов Муҳиддин Эгамбердиевич
- Ёшлар масалалари ва ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича биринчи проректор - Бердимуродов Азизжон Шукриллоевич
- О'қув ишлари бо'йича проректор - Шарипов Тўлқин Саидаҳмедович
- Илмий ишлар ва инновациялар бо'йича проректор - Пардаев Олим Мамаюнусович
- Молия-иқтисод ишлари бо'йича проректор - Ибадуллаев Нурали Эшниязович
- Халқаро ҳамкорлик бо'йича прорекор - Абдукаримов Фуркат Барат Алиевич
Факултетлар
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қуйидаги факултетларга эга:
- Иқтисодиёт
- Сервис
- Банк-молия хизматлари
- Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент
- Кечки та'лим
- Сиртқи та'лим
Кафедралар
Институт факултетлари таркибида қуйидаги кафедралар мавжуд[2]:
- Иқтисодиёт назарияси (Иқтисодиёт факултети)
- Менежмент (Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент факултети)
- Олий математика (Сиртқи та'лим факултети)
- Ахборот технологиялари (Сиртқи та'лим факултети)
- Сервис (Сервис факултети)
- Туризм (Сервис факултети)
- Маркетинг (Сервис факултети)
- Тилларни ўқитиш (Кечки та'лим факултети)
- Жисмоний маданият (Сиртқи та'лим факултети)
- Бухгалтерия ҳисоби (Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент факултети)
- Банк иши (Банк-молия хизматлари факултети)
- Молия (Банк-молия хизматлари факултети)
- Иқтисодий таҳлил ва статистика (Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент факултет)
- Ижтимоий фанлар (Кечки та'лим факултети)
- О'збек тили ва адабиёти (Кечки та'лим факултети)
- Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит (Бухгалтерия ҳисоби ва менежмент факултети)
- Рақамли иқтисодиёт (Иқтисодиёт факултети)
- Реал иқтисодиёт (Иқтисодиёт факултети)
- Инвестиция ва инновациялар (Банк-молия хизматлари факултети)
Таълим йўналишлари
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:
Бакалавриат
КУНДУЗГИ ТА'ЛИМ
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Иқтисодий хавфсизлик(2024-йил қабул тугатилган)
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бо'йича)
- Баҳолаш иши
- Молия ва молиявий технологиялар
- Банк иши ва аудити
- Инвестицион лойиҳаларга хизмат ко'рсатиш ва молиялаштириш
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Инсон ресурсларини бошқариш
- Бизнес-таҳлил
- Логистика (ё'налишлар бо'йича)
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бо'йича)
- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Баҳолаш иши
- Меҳмонхона хо'жалигини ташкил этиш ва бошқариш
- Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси
- Туризм (фаолият ё'налишлари бо'йича)
- Метеорология ва стандартлаштириш
- Озиқ-овқат технологияси
- Солиқлар ва солиққа тортиш
КЕCҲКИ ТА'ЛИМ
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Иқтисодий хавфсизлик
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бо'йича)
- Баҳолаш иши
- Молия ва молиявий технологиялар
- Банк иши ва аудити
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Инсон ресурсларини бошқариш
- Логистика (ё'налишлар бо'йича)
- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Баҳолаш иши
- Меҳмонхона хо'жалигини ташкил этиш ва бошқариш
- Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси
- Туризм (фаолият ё'налишлари бо'йича)
Магистратура
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Монополияга қарши бошқарув ва рақобатни ривожлантириш
- Аудит (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Банк иши ва аудит
- Давлат молияси ва халқаро молия
- Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Логистика (ё'налишлар бо'йича)
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Туризм (Фаолият ё'налишлари бо'йича)
- Меҳмонхона хо'жалигини ташкил этиш ва бошқариш
Сиртқи
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Иқтисодий хавфсизлик
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бо'йича)
- Баҳолаш иши
- Молия ва молиявий технологиялар
- Банк иши ва аудити
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Инсон ресурсларини бошқариш
- Логистика (ё'налишлар бо'йича)
- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бо'йича)
- Баҳолаш иши
- Меҳмонхона хо'жалигини ташкил этиш ва бошқариш
- Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси
- Туризм (фаолият ё'налишлари бо'йича)
Хорижий ҳамкор олий таълим муассасали билан амалга оширилаётган икки тамонлама диплом
- Минтақавий иқтисодиёт (Қазон федерал университети)
- Менежмент (Қазон федерал университети)
- Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит (Қазон федерал университети)
- Савдо иши (Владимир давлат университети)
- бизнесни бошқариш (Полоцк давлат университети)
- Бухгалтерия ҳисоби (Полоцк давлат университети)
- Логистика (Полоцк давлат университети)[3]
Бошқа лойиҳалар
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги 08.00.05 Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ихтисослиги бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи ДСc.27.06.2017.И.18.01. рақамли Илмий кенгаш мавжуд.
Институт қошида Лицей, „Бухгалтер“ ҳамда „Глобус“ ўқув марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Машҳур битирувчилари
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ЗиёНет — Таълим — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, 2013-01-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-26
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 8 (ёрдам) - ↑ „ҳттпс://сиэс.уз“.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |