Қуролланган самурай, 1860–йил.

Самурайлар (японча: 侍?, япон тилида «буши» со'зи ҳам қўлланади, 武士) – феодал Японияда лордлар (жумладан, даимё)лар учун қўриқчи бўлиб хизмат қилган аскарлар[1]. Эдо даврида улар ирсий табақа вакили бўлишган[2]. Самурайлар ХИИ аср охири 1870-йилларнинг охирларида Мейдзи даври тугатилгунга қадар мавжуд бўлган[3].

1629-йилда қонун қабул қилингандан сўнг, хизмат вазифасини бажарувчи самурайлар даишо (иккита қилич) тақишлари шарт эди[4]. Самурайларга кири-суте гомен берилди: маълум ҳолатларда ҳар қандай қуйи синфни ўлдириш ҳуқуқи. Япония тарихидаги баъзи муҳим самурайлар ва бошқа арбоблар бошқаларнинг бусидо жанговар фазилат кодларидан фойдаланган ҳолда жангчиларни жалб қилганликларига ишонишларини ва самурай қандай ҳаракат қилишлари кераклиги ҳақидаги турли маданий идеалларга риоя қилишларини хоҳлашди[5].

Уларнинг олдинги ҳарбий ва маъмурий офицерларда ўтмишдошлари бўлган бўлса-да, самурайлар ҳақиқатда 1185 – 1333-йилларда ҳукмронлик қилган Камакура шёгунати даврида пайдо бўлган. Улар ҳукмронлиги катта куч билан сиёсий табақага эга бўлибгина қолмай, қолаверса катта масъулиятга ҳам эга бўлдилар. ХИИИ асрда самурайлар Мўғул босқинчиларига қарши курашиб, моҳир жангчилар эканликларини исботладилар. Сенгоку даврида бу атама Даимёда хизмат кўрсатган аскарлар учун кенг қўлланади. 1603-йилдан 1868-йилгача бўлган тинч Эдо даврида улар бошқарув тажрибаси ва маълумотга эга бўлиб, Даимё мулкларининг назорат қилувчи ва бошқарувчиси бўлишди.

1870-йилларда самурайлар оилалари аҳолининг 5% ни ташкил қилган. Бунинг асосий сабаби ХИХ асрда замонавий қўшинлар пайдо бўлганлиги, самурайлар ўртача чақирилувчи аскарга қараганда анча эскирганлиги ва уларни сақлаш жуда қимматга тушиши бўлди. Меижи тикланиши уларнинг феодал ролларини тугатди ва улар профессионал ва тадбиркор ролларга ўтиб қолдилар.

Тавсифи

Самурайлар Минамото сулоласи даврида (1192—1333) алоҳида табақа бўлиб кўзга кўринган, сёгун (ҳарбий зодагон ҳукмдор)лардан келиб чиққан. Токугава сулоласи вақтида (1603— 1867) эса, батамом табақа сифатида шаклланган. Самурайларнинг энг имтиёзли қатламини хатамото (маъноси „байроқ остида“) ташкил қилиб, улар сёгунларнинг бевосита вассаллари бўлган. Самурайларнинг асосий қисми князларнинг вассали эдилар, уларнинг ўз ери бўлмаган, княздан маош сифатида гуруч олганлар. Самурайларнинг қонуни – бусидо (маъноси „жангчи йўли“) ўз эгаси бўлмиш йирик зодагонларга содиқликни талаб қиларди. Самурайлар учун шарафли машғулот фақат ҳарбий хизмат бўлиб, улар меҳнаткаш оммани менсимаслик, писанд қилмаслик руҳида тарбияланган эдилар. Токугава қонунига биноан, самурайлар ҳарбий табақа аъзоларига нисбатан ўзини номуносиб тутган оддий фуқарони тезлик билан ўлдириши мумкин эди. Токугава сулоласи ҳукмронлиги даврида ички урушлар тўхтаганда, самурайларнинг ҳарбий отрядлари деҳқон қўзғолонларини бостириш билан машғул бўлган. Кейинчалик самурайларга эҳтиёж камайиб борган ва уларнинг аксарияти ҳунармандчилик ва савдо билан шуғуллана бошлаган. Самурайлар 1867—1868-йиллардаги инқилобда (Мейдзи исин) муҳим рол ўйнаган. Мазкур инқилобдан сўнг самурайлар табақаси расман бекор қилинсада, улар ўзларининг имтиёзли мавқеларини сақлаб қолган. 1872—1873-йиллардаги аграр қонунлар эълон қилинганидан сўнг, самурайлар янги заминдорлар қаторига ўтган. Армия ва флотдаги зобитларнинг аксарияти собиқ Самурайлардан иборат эди. Самурайларнинг „жасорати“, анъаналари (душманга асир тушмаслик учун ўзини ўзи ўлдириш – ҳаракири)ни улуғловчи қонун, янги урушларни қўмсаш, ирқчилик, босқинчилик ташвиқоти япон ҳукмрон доираларининг ғоявий қуролига айланган. Япон милитаристларини самурайлар деб аташ одат тусига кирган. „Самурайлар“ атамаси япон ҳарбий доираларига нисбатан ишлатилади[6].

Адабиёт

  • Очерки новой истории Японии (1640— 1917), М., 1958; Спеваковский А. Б., Самураи – военное сословие Японии, М., 1981; Кузнецов Ю. Д. и др., История Японии, М., 1988.

Манбалар