Samvel Babayan
Самвел Вячеславович Бабаян (1971-йил 19-май) – арман миллатига мансуб совет ва ўзбек футболчиси. 2015—2017-йилларда Олимпия ва Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Самвел Вячеславович Бабаян | ||
| Таваллуд санаси | 1971-йил 19-май | ||
| Таваллуд жойи | Тошкент Ўзбекистон ССР | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Андижон | ||
| Бошқарган клублари | |||
| Йиллар | Жамоалар | ||
| 1990—1993 | Навбаҳор (мураббий) | ||
| 1993—1996 | Политотдел (мураббий) | ||
| 1996—2000 | Навбаҳор (мураббий) | ||
| 2001—2002 | Ўзбекистон (менежер) | ||
| 2002—2014 | Пахтакор (вице-президент) | ||
| 2014—2015 | Пахтакор | ||
| 2015—2016 | Ўзбекистон (У23) | ||
| 2015—2017 | Ўзбекистон | ||
| 2018 | Спартак Юрмала | ||
| 2018—2019 | Спартак Юрмала (тех. дир.) | ||
| 2019 | Локомотив (маслаҳатчи) | ||
| 2019 | Локомотив | ||
| 2019—2020 | Чангчун Ятаи | ||
| 2021—2022 | Навбаҳор (мас. мур.) | ||
| 2024—2025 | Локомотив (мас. мур.) | ||
| 2025—2026 | Андижон | ||
Ҳаёти
Самвел Бабаян 1971-йил 19-майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мавжуд айрим маълумотларга кўра, у Тошкент давлат жисмоний тарбия институтини мураббийлик ихтисослиги бўйича тамомлаган[1].
Самвел Бабаян Ўзбекистон ССРда турли жамоалар учун тўп сурган.
Карерасининг бошланиши
1993-йили Тошкент вилоятидаги „Сиёсий бошқарма“ футбол жамоаси раҳбари этиб тайинланади. 1996-йили "Навбаҳор" футбол клуби бош мураббийи Виктор Жалилов ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради ва ўша йилда жамоа Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади. Шундан кейин 2001-йилда Бабаянни Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бошқарувчиси сифатида ишга таклиф этишади ва кейинги йили мураббий Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби вице-президенти этиб тайинланади.
2014-йилда „Пахтакор“ Ўзбекистон Олий лигаси чемпионлигини қўлга киритади ва Бабаян йил охирида Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилади.
Ўзбекистон терма жамоаси
2015-йил 23-июнда Миржалол Қосимов истеъфога чиққанидан сўнг, Бабаян Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси мураббийи этиб тайинланади[2][3]. 2015-йил 27-ноябрда эса Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлади[4]. Унинг мураббийлиги остида майдонга тушувчи ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги иштироки муваффақияцизлик билан якунланади ва жамоа 2016-йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмайди.
Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018-йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқа олмайди. Сўнгги учинчи саралаш босқичи натижаларига кўра, Ўзбекистон „А“ гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Сурия терма жамоаларини ўтказиб юборган ҳолда гуруҳда тўртинчи (олтита ўриндан) ўринни эгаллайди. 2017-йил 7-сентябрда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилади[5].
Футболдан бир умрга четлатилиши
2018-йилнинг 15-январ куни Ўзбекистон футбол федерацияси Бабаянни Тошкентнинг "Пахтакор" клубидаги фаолияти давомида футболчилар билан тузилган шартномалар бўйича фирибгарлик қилгани учун умрбод футбол соҳасида фаолият юритишдан четлатади. Шунингдек, мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2018-йилги Жаҳон чемпионати саралаш турниридаги омадсизлигида ҳам айбланган. Бабаян нуфузли мураббий ва мутахассисларнинг тавсия ва маслаҳатларига эътибор бермаган ҳолда терма жамоага ўйинчиларни танлашда савияси ва ўйини паст бўлган, ўзига таниш футболчиларни жалб этган, бундан кўзланган асосий мақсад эса ўзининг моддий манфаатларини бўлган[6][7][8].
Латвиядаги фаолияти
2018-йил апрел ойида Бабаян Латвиянинг „Спартак-Юрмала“ футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди[9][10][11][12][13][14]. 2018-йилнинг 13-апрелида унга Латвия чемпионати олий лигасида[15] ишлаш учун зарур бўлган Европада мураббийлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия берилмаганлиги боис мураббий клубни бошқара олмаслиги маълум бўлади. 23-апрел куни Бабаян „Спартак-Юрмала“ клуби бош мураббийи лавозимини тарк этади ва клубнинг техник директори лавозимига ўтказилади[16].
Хитойдаги фаолияти
2019-йил якунида Бабаян Хитойнинг „Чанчун Ятай“ футбол жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Орадан маълум вақт ўтгач, клуб ўзбекистонлик мураббийни истеъфога чиқарганлигини расман эълон қилади[17].
Ўзбекистон футболига қайтиш
2019-йилнинг 26-феврал куни ОАВда Самвел Бабаян Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби президентининг маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлади[18][19][20][21][22]. Бу маълумот Тошкентнинг „Локомотив“ клуби[23] расмий сайтида ҳам эълон қилинади. Хабар мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлади, бунга жавобан кейинчалик Самвел Бабаян ўзининг қисқа интервюсида дисквалификация ундан 2018-йилнинг 1-февралида, яъни дисквалификациядан икки ҳафтадан сал кўпроқ вақт ўтгач, олиб ташлангани ҳақида хабар беради[24].
Мураббий сифатида эришган ютуқлари
- Ўзбекистон чемпиони (2014);
- Йилнинг энг яхши футбол мураббийи (2014).
Манбалар
- ↑ Сафаров В. А. Энсиклопедия футбола в Узбекистане 1912—2012. – Т. 2014. – С. 363.
- ↑ „Самвел Бабаян – О`збекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди“ (2015-йил 23-июн).
- ↑ „Самвел Бабаян назначен главным тренером национальной сборной Узбекистана“. ФФУ (2015-йил 23-июн). 2015-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-06-23 санасида архивланган)
- ↑ Чемпионат Азии У-23: Сборная Узбекистана потеряла шансы на выход из группы, 2016-01-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-08-07
- ↑ „Самвела Бабаяна отправили в отставку“. 2017-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-сентябр.
- ↑ Чампионат.cом Экс-тренер сборной Узбекистана Бабаян пожизненно оцтранён от футбола
- ↑ „Спорт-эхпресс.ру Бывший тренер сборной Узбекистана Бабаян пожизненно отстранён от футбольной деятельности“. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-январ.
- ↑ „Чампионат.cом Экс-тренер сборной Узбекистана Бабаян пожизненно отстранён от футбола“. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-январ.
- ↑ „«Пахтакор» упразднил в клубе должность главного тренера“. 12неwс.уз (2014-йил 3-январ).
- ↑ Самвела Бабаяна отправили в оцтавку
- ↑ Спорт-эхпресс.ру Бивший тренер сборной Узбекистана Бабаян пожизненно оцтранен от футболной деятелности
- ↑ „Самвел Бабаян возглавил чемпиона Латвии“. чампионат.асиа (2018-йил 27-март). Қаралди: 2018-йил 1-апрел.
- ↑ „Сезонас симболискаис старта šāвиэнс ацканēжис - Вирслīга сāкас ар презентācижас пасāкуму“ (лв). сйноттипвирслига.лв (2018-йил 27-март). 2018-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-04-02 санасида архивланган)
- ↑ „Жūрмалас «Спартака» тренерим Бабажанам жāпамет клубс“ (лв). ЛСМ.лв (2018-йил 13-апрел). Қаралди: 2018-йил 19-апрел.
- ↑ „Жūрмалас «Спартака» тренерим Бабажанам жāпамет клубс“ (лв). ЛСМ.лв (2018-йил 13-апрел). 2018-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-апрел.
- ↑ „Александрс Гриšинс кļūст пар Жūрмалас Спартакс галвено тренери“ (лат) (2018-йил 23-апрел). 2018-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1.
- ↑ „Самвел Бабаян исте’фога чиқарилди“.
- ↑ „Пожизненно отстранённого от футбола тренера трудоустроили в ташкентский «Локомотив»“ (ру). фергана.агенcй. 2019-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Пожизненно отстранённый от футбола Самвел Бабаян назначен советником президента ташкентского «Локомотива»“ (ру). Служба новостей Центральной Азии. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Разве так можно было: отстранённый Самвел Бабаян вернулся в узбекский футбол“ (ру). Спутник. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Бреакинг Неwс! Самвел Бабаян в штабе чемпиона Узбекистана“ (ру). CҲАМПИОНАТ.асиа. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади“ (уз). CҲАМПИОНАТ.асиа. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Таниқли мутахассис Самвел Бабаян “Локомотив” ПФКда иш бошлади“ (уз). локомотив.уз. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
- ↑ „Самвел Бабаян: "ЎФА ўтган йил дисквалификацияни бекор қилган"“ (уз). CҲАМПИОНАТ.асиа. 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-март.
Ҳаволалар
- Профили (Рус.) ФоотбаллФаcц.ру веб-сайти бўйича
- 19-mayda tugʻilganlar
- 1971-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- Oʻzbekistonda yilning eng yaxshi futbol murabbiyi
- Oʻzbekiston milliy futbol terma jamoasi bosh murabbiylari
- Yashayotgan insonlar
- Toshkent sport kishilari
- Alifbo boʻyicha futbolchilar
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- Oʻzbekistonlik futbol murabbiylari
- Paxtakor futbol klubi murabbiylari
- Lokomotiv Toshkent futbol klubi murabbiylari
- Navbahor klubi murabbiylari
- Changchun Yatai F.C. murabbiylari
- Spartak Yurmala FC murabbiylari
- Andijon futbol klubi murabbiylari
- Oʻzbekistonlik futbol murabbiylari chet elda
- Xitoydagi muhojir futbol murabbiylar
- Latviyadagi muhojir futbol murabbiylar
