Сан Франcисcо (испанча: Сан Франcисcо) — АҚШнинг Калифорния штатидаги шаҳар ва округ. Унинг номи авлиё (испанча Сан) Ассисилик Франcис шарафига қўйилган. Ушбу шаҳар Сертепали ярим оролда жойлашган. Сан Франcисcо қўлтиғи ва Олтин Дарвоза бўғозига қурилган кўприклар уни атрофидаги шаҳарлар билан боғлайди. Аҳолиси 776,7 минг киши (2000). АҚСҲ ғарбидаги йирик савдо-молия ва маданият маркази. Мамлакатнинг Тинч океани соҳилидаги бош порти 45 миллион тоннагача юк ортиб туширилган. Транспорт йўллари тугуни. 3 аэропортидан бири халқаро аҳамиятга эга. Сан Франcисcода йирик банклар, фирмалар идоралари фаолият кўрсатади. Металлсозлик, кемасозлик, тикувчилик, озиқовқат, полиграфия саноати корхоналари бор. Ракетакосмик, радиоэлектроника, нефтни қайта ишлаш, кимё, металлургия саноати корхоналари шаҳар четида жойлашган. Метрополитен қурилган. 3 университет, консерватория, илмий тадқиқот интлари, театрлар, музейлар, кутубхоналар бор. Ҳарбий денгиз базаси. Шаҳарга 1776-йилда асос солинган. 1945-йилда Сан Франcисcода бўлиб ўтган Сан Франcисcо конференсиясида БМТ ташкил этилган.

Сан Франcисcо
San Fransisko, AQShning bayrogʻi
Байроқ
San Fransisko shahri va okrugining joylashuvi
Сан Франсиско шаҳри ва округининг жойлашуви
Мамлакат АҚШ
Ҳукумат
 • мер Гавин Неwсом
Сан Франсиско 1855-йилда.
Сан Франсиско ва Оклендни бирлаштирувчи Бай Бридге кўприги
Кабелли трамвай

Қардош шаҳарлар

Библиография

Қўшимча маълумот

Ҳаволалар