Sano
Сано (арабча: صنعاء) — Яман давлати пойтахти. Мамлакатнинг ғарбий қисмида, 2400 м баландликдаги водийда жойлашган. Аҳолиси 450 минг киши (1998). Иқлими тропик иқлим, январнинг ўртача температураси 13,7°, июлники 21°. Йиллик ёғин 600 мм гача. С. — мамлакатнинг савдотранспорт ва саноат маркази. Автомобил йўли орқали Ҳўдайда порти (Қизил денгиз), Адан ва Макка шаҳарлари билан боғланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тўқимачилик, қуроласлаҳа, мебел, тамаки, озиқ-овқат, семент, поябзал корхоналари бор. С. — ҳунармандчиликнинг йирик маркази: заргарлик ва уйрўзғор буюмлари, газлама ва бошқа ишлаб чиқарилади. Шаҳар И асрдан маълум. 5—6 а.лардан Яманнинг сиёсий маркази. Ўрта асрларда С. Орқали муҳим савдо йўллари ўтган. ВИИ аср ўрталаридан ИХ аср ўрталаригача араб халифалиги ноибларининг қароргоҳи, ИХ аср ўрталаридан ХИ асргача мустақил давлат пойтахти. 1546— 1628 ва 1871—1911-йилларда Туркия қўл остида бўлган. 1918—62 йилларда Яман кироллиги, 1962—90 йилларда Яман Араб Республикаси, 1990-йилдан бошлаб Яман Республикаси пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан шаҳар кўрғони, Жоме алКабир масжиди, карвонсаройлар сақланган. 1982-йилдаги зилзилада шаҳар кучли зарар кўрган.[1]
| пойтахт | |
| Мамлакат | Яман |
| Асос солинган | И аср |
| Майдон | 126 км2 (49 кв ми) |
| Аҳолиси (2012) |
2 575 347 |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |