Santa Klaus
Санта Клаус (инглизча: Санта Cлаус, шунингдек, Саинт Ничолас, Саинт Ниcк, Фатҳер Чристмас, Крис Крингле ёки Санта номлари билан ҳам танилган) – Ғарбий Европа урф-одатларига кўра Мавлудда болаларга совға берадиган қаҳрамон[1]. Санта Клаус Ғарбий Христиан маданиятида пайдо бўлган афсонавий шахс бўлиб, у Рождество кечаси кечқурун ва тун бўйи совғалар олиб келиши айтилади. Рождество элфлари Сантанинг устахоналарида совғаларни тайёрлашади, у эса учар буғулар ёрдамида ўз чанасида дунё болаларига совғалар улашади[2][3].
| Санта Клаус | |
|---|---|
|
Тҳомас Наст томонидан 1863-йилда чизилган тасвир. | |
| Ёрдамчилар |
|
| Либос | Санта либоси |
| Умумий маълумотлар | |
| Тахаллуси | Авлиё Ничолас, Авлиё Ниcк, Крис Крингле, Санта, Фатҳер Чристмас (Рождество отаси) |
| Жинси | Эркак |
| Касби | Рождество кунида болаларга совғалар етказиш |
| Турмуш ўртоғи | Клаус хоним |
| Келиб чиқиши |
|
Санта Клаус ҳақидаги илк тушунчалар ИВ асрда яшаган Христиан епископи авлиё Ничолас ҳақидаги фолклор анъаналарига асосланган, у болаларнинг ҳомийси сифатида танилган. Авлиё Ничолас, хушмуомалалиги ва ҳеч кимга сездирмай совға бериши билан машҳур бўлган. Санта Клауснинг тасвири инглизларнинг Фатҳер Чристмас (Рождество отаси) образига ўхшаб кетади ва улар ҳозирги кунда умумий равишда айни бир шахс сифатида этироф этилади[4].
Санта одатда баланд бўйли, доимо кулиб турувчи, оқ соқолли қария сифатида тасвирланади. У кўплаб тасвирларда кўзойнак тақиб, оқ мўйнали ёқаси ва манжетлари бўлган қизил палтода, оқ мўйнали қизил шим, оқ мўйнали қизил бош кийими, қора чарм камар ва ботинкалар кийиб, болалар учун совғалар тўла сумкани кўтариб юрган ҳолда намоён бўлади. Санта ўзининг шодон кулгиси билан машҳур бўлиб, Рождество ҳақида ёзилган китобларда унинг кулгуси „ҳо, ҳо, ҳо!“ дея ифодаланади.
Сантанинг ушбу тасвири ХИХ асрда Америка Қўшма Штатларида ҳам тарқала бошлаган, чунки голландиялик мустамлакачилар ХВИИ асрда Янги Амстердамда (ҳозирги Ню-Ёрк шаҳри) Синтерклаас („Саинт Ничолас“) ҳақидаги афсонани тарқатишган. 1823-йилда аноним муаллиф томонидан ёзилган „А Висит фром Ст. Ничолас“ номли шеърда авлиё Ничоласнинг Рождество кечаси муаллиф уйи узра учиб кетаётган буғулар тортиб кетаётган аравада совға тарқатиши тасвирланади. Ушбу шеър Санта Клауснинг замонавий тасвирларини шакллантиришга асос бўлиб, Санта Клаус ва Рождество ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлаган. Вақт ўтиши билан, бу алоқалар қўшиқлар, радио, телевидение, болалар китоблари, оилавий Рождество анъаналари, филмлар ва реклама орқали сақланиб қолган ва кейинчалик образ яна ҳам аниқроқ тасвирлана бошланган[5][6].
Аввалги образлар
Саинт Ничолас (Авлиё Ничолас)

Саинт (Авлиё) Ничолас ИВ асрда Мира (ҳозирги Демре) шаҳрининг юнон христиан епископи бўлган, бу шаҳар Рим империясининг Ликия минтақасида жойлашган, ҳозир эса Туркия ҳудудига қарашли. Ничолас, айниқса, камбағал одамлар, хусусан, бир пок христианнинг учта камбағал қизига фохиша бўлиб кетмасликлари ва росмана никоҳдан ўтиб ҳаёт кечиришлари учун келинлик сепини совға қилган. У шу ишидан кейин сахийлиги билан танилган[7]. У жуда ёш вақтидан буён динга кучли берилган ва бутун ҳаётини Христианликка бағишлаган. Европа материкида (аниқроқ айтганда, Нидерландия, Белгия, Австрия, Чехия ва Германия) у одатда соқолли епископ сифатида, каноник либосда тасвирланади.
1087-йилда Мира шаҳрининг юнон насроний аҳолиси янги келган мусулмон Салжуқийлар сулоласи томонидан бўйсундирилган ва уларнинг юнон православ черкови католик черкови томонидан ажратилган деб эълон қилинганидан сўнг (милодий 1054-йил), Италиянинг Бари шаҳридан келган савдогарлар Мира шаҳридаги Юнон черковида сақланувчи Саинт Ничоласнинг жасадидан тананинг асосий суякларини олиб кетишади. Мира монахларининг қаршилигига қарамай, денгизчилар Саинт Ничоласнинг суякларини Бари шаҳрига олиб боришади. Ҳозир улар Басилиcа ди Сан Ниcола черковида сақланмоқда. Бари шаҳридан келган денгизчилар Ничоласнинг жасадининг фақат бир қисминигина олиб кетишган, тананинг қолган кичик бўлакларини эса черковдаги саркофагда қолдиришган. Бу бўлаклар кейинчалик Биринчи салиб юриши вақтида Венециялик денгизчилар томонидан олиб кетилади. Улар Венецияда Саинт Ничолас учун бағишланган черков қуришади ва у ерда Саинт Ничоласнинг денгизчилар ҳомийси сифатида талқин қилиб, ҳурмат кўрсатишади. Саинт Ничоласнинг талон-тарож қилинган саркофаги ҳозиргача Мира шаҳридаги Саинт Ничолас черковида сақланмоқда. Ушбу ҳолат Бари ва Венециядаги муқаддас нарсаларни ўрганиш бўйича олиб борилган икки муҳим илмий тадқиқот орқали тасдиқланган. Тадқиқотлар натижасига кўра, икки италян шаҳридаги муқаддас нарсалар айни бир жасадга тегишли эканлиги аниқланган. Кейинчалик Авлиё Ничолас камончилар, денгизчилар, болалардан тортиб ломбардларгача бўлган турли гуруҳларнинг ҳомийси деб эълон қилинган[8][9]. У ҳам Амстердам, ҳам Москванинг ҳомийси ҳисобланади[10].
Фатҳер Чристмас

Фатҳер Чристмас (Рождество отаси) ХВИ асрда Англияда, Ҳенрй ВИИИ ҳукмронлиги даврида пайдо бўлган. У яшил ёки қизил мўйнали либослар кийган баҳайбад одам сифатида тасвирланган[11]. У Рождествода тинчлик, қувонч, мазали таомлар ва вино билан шодлик олиб келадиган яхши кайфият руҳини ифодалаган[11]. Саинт Ничоласнинг 6-декабрдаги байрами Англияда нишонланмай қўйганлиги сабабли, Фатҳер Чристмас кунини нишонлаш 25-декабрга кўчирилган[11], бу Рождество кунига тўғри келади. Виктория давридаги Рождествонинг қайта жонланиши орқали, Фатҳер Чристмасни яхши кайфият тимсоли сифатида тарифлашган[12]. Унинг ташқи кўриниши турлича бўлиб[13], улардан бири Жоҳн Лич томонидан чизилган Чарлес Диcкенснинг „А Чристмас Cарол“ (1843) номли байрам ҳикоясидаги „Рождествонинг ҳозирги руҳи“ тасвири ҳисобланади. Расмда у, яшил мўйнали палто, баҳайбад, хушмуомала одам сифатида, Эбенезер Сcроогени Лондондаги шовқинли кўчалари бўйлаб сайр қилдираётган ва Рождество нинг шодлик кайфиятини одамларга улашаётган ҳолда тасвирланган[11][12].
Голланд, Белгия ва Швейцария фолклори


Нидерландия ва Белгияда, Санта Клауснинг образи Синтерклаас қаҳрамони билан деярли бир хил. Синтерклаас ҳам Саинт Ниcолас ҳикоясига асосланган. Санта Клаус, голландча „де Керстман“ (Рождество одам) номи билан танилган ва франсузча „Пèре Ноëл“ (Рождество отаси) деб аталади. Нидерландияда болалар учун Синтерклаас декабрда асосий совға берувчи қаҳрамон сифатида танилган; Нидерландиянинг 36% аҳолиси фақат Синтерклаас кечаси яъни 6-декабрда болаларга совғалар беришади[14]. Шу билан биргаликда, 25-декабрда бўладиган Рождество кунида 21% одам бир-бирига совға беради. Нидерландия аҳолиси орасида 26% аҳоли эса ҳар иккала кунда ҳам совға алишадилар[15]. Белгияда 6-декабр куни фақатгина болалар совға оладилар, Рождество кунида эса барча ёшдагилар совға олишлари мумкин. Саинт Ниcолас/Синтерклааснинг ёрдамчилари „Пиэтен“ (голландча) ёки „Пèре Фоуэттард“ (франсузча) деб аталади. Лекин улар Сантанинг ёрдамчилари бўлган элфлардан эмас[16].
Швейцарияда Пере Фоуэттард франсуз тилида со'злашувчи минтақаларда Пер Ноэл шаклида танилган. Яна бир Сантанинг ёрдамчиси даҳшатли Счмутзли бо'либ, у ярамас болаларни уриш учун супурги ко'тариб юрган ҳолатда тасвирланади[17]
Анъаналар ва маросимлар
Каминлар
Санта Клауснинг каминлар орқали уйга кириши анъанаси европаликлар томонидан ўйлаб топилган. Бу анъана, асосан, Санта Клаус ва бошқа турли байрамларда совға берувчилар томонидан, уйга кириш учун каминдан фойдаланилиши билан боғлиқ бўлиб, кўплаб Европа мамлакатларида кенг тарқалган[18].
Рождество тонги

Венгрияда, 5-декабр тунда, авлиё Ничолас (Микулáс) ёки Қиш Ота (Тéлапó) келиб, ўз совғаларини қолдиради. Болалар эртаси куни совғаларини оладилар. Агар болалар йил давомида яхши хулқли бўлган бўлсалар, ширинликлар билан тўлдирилган халта олишади, акс ҳолда эса олтин рангли дарахт таёқчасини олишади. Рождество кечаси эса „Литтле Жесус“ (Кичик Исо) келиб, катталарга ҳам, кичикларга ҳам совғалар беради[19].
Манбалар
- ↑ „Санта Cлаус: Ҳисторй, Легенд, & Фаcц“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. 2021-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-август.
- ↑ Б. К. Сwартз, Жр.; Тҳе Оригин оф Америcан Чристмас Мйтҳ анд Cустомс (Wайбаcк Мачине сайтида 30 Април 2011 санасида архивланган); Ретриэвед 22 Деcембер 2007
- ↑ Жефф Wестовер; Тҳе Легендарй Роле оф Реиндеэр ин Чристмас (Wайбаcк Мачине сайтида 3 Аугуст 2012 санасида архивланган); Ретриэвед 22 Деcембер 2007
- ↑ „Фатҳер Чристмас, греэн ор ред?“. ББC (2009-йил 4-декабр).
- ↑ Гуёнcоурт, Саллй. „Тҳе нумбер оф реиндеэр усед бй Санта Cлаус анд тҳеир намес“. Тҳе и Папер (2023-йил 16-декабр).
- ↑ „А Висит фром Ст. Ничолас | Чристмас поэм, Тwас тҳе Нигҳт Бефоре Чристмас, Аутҳоршип, & Фаcц | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом (2024-йил 7-декабр).
- ↑ „Санта Cлаус: Тҳе реал ман беҳинд тҳе мйтҳ“. НБC Неwс (2009-йил 22-декабр). 2020-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 27-декабр.
- ↑ „Санта Cлаус: Тҳе реал ман беҳинд тҳе мйтҳ“. НБC Неwс (2009-йил 22-декабр). 2020-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 27-декабр.
- ↑ „Саинт Ничолас ::: Пеопле“. Стничоласcентер.орг. 2010-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-декабр.
- ↑ „Саинт Ничолас ::: Плаcес“. Стничоласcентер.орг. 2009-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-декабр.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 Wиллиам Ж. Федерер (2002). „Тҳере Реаллй Ис а Санта Cлаус: Тҳе Ҳисторй оф Ст. Ничолас & Чристмас Ҳолидай Традитионс“ п. 39. Америсеарч, Инc., 2002
- ↑ 12,0 12,1 Жаcқуэлине Симпсон, Стеве Роуд (2000) „Энглиш Фолклоре“. Охфорд Университй Пресс, 2000
- ↑ А чилдренъс партй гивен ин Энгланд он 26 Деcембер 1842 феатуред 'венерабле эффигиэс' оф Фатҳер Чристмас анд тҳе Олд Еар; '… Фатҳер Чристмас wитҳ сcарлет cоат анд cоcкед ҳат, стуcк алл овер wитҳ пресенц фор тҳе гуэсц… ' Р. Л. Бретт, эд., Барcлай Фох’с Жоурнал, Белл анд Ҳйман, Лондон, 1979
- ↑ Давис, Дерек Ҳ.. Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф Чурч анд Стате ин тҳе Унитед Статес. Охфорд Университй Пресс, 2010-11-18 — 334–-бет. ИСБН 9780190208783. Қаралди: 2017-йил 20-декабр (2023-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Нибуд Перс, персберичтен“ (нл). НИБУД (2003). 2009-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Нетҳерландс будгет институте табле шоwинг моней спент бй ҳоусеҳолдс cатегорисед инто тҳосе тҳат гиве гифц онлй он Синт (36%), онлй он Чристмас дай (21%), он ботҳ дайс (26%)
- ↑ „Синтерклаас Арривал—Амстердам, тҳе Нетҳерландс“. Ст. Ничолас Cентер (2008). 2011-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 9-сентябр.
- ↑ сwиссинфо.ч. „Счмутзли: тҳе Сwисс Санта'с синистер сидекиcк“ (эн). СWИ сwиссинфо.ч (2008-йил 5-декабр). 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-декабр.
- ↑ Wалш, Жосепҳ Ж.. Wере Тҳей Wисе Мен Ор Кингс?: Тҳе Боок оф Чристмас Қуэстионс. Wестминстер Жоҳн Кнох Пресс, 2001. ИСБН 0-664-22312-5.
- ↑ Кüрти, Лáсзлó (2020). „"ДО ЙОУ WАНТ ТО БЕ КРАМПУС?" Санта Cлаус, глобалитй анд лоcалитй оф Чристмас традитион“. Ҳунгариан Студиэс Еарбоок. 2-жилд, № 1. Сcиэндо. 128, 134-бет. дои:10.2478/ҳсй-2020-0010. ИССН 2668-7542. С2CИД 231955746.
Адабиётлар
- Белк, Русселл. 1989. "Материалисм wитҳ тҳе модерн У.С. Чристмас (Wайбаcк Мачине сайтида 1 Деcембер 2011 санасида архивланган)". Ин Интерпретиве Cонсумер Ресеарч, эд. бй Элизабетҳ C. Ҳирсчман, Прово, УТ: Ассоcиатион фор Cонсумер Ресеарч, 75–104.
- Боwлер, Геррй, Эдитор (2004). Тҳе Wорлд Энcйcлопедиа оф Чристмас (Wайбаcк Мачине сайтида 28 Оcтобер 2012 санасида архивланган), Торонто: МcCлелланд & Стеwарт Лимитед. ИСБН 978-0-7710-1535-9 (0-7710-1535-6)
- Боwлер, Геррй, (2007). Санта Cлаус: А Биограпҳй (Wайбаcк Мачине сайтида 28 Оcтобер 2012 санасида архивланган), Торонто: МcCлелланд & Стеwарт Лимитед. ИСБН 978-0-7710-1668-4 (0-7710-1668-9)
- Cрумп, Wиллиам Д. Эдитор (2006). Тҳе Чристмас Энcйcлопедиа, 2нд эдитион (Wайбаcк Мачине сайтида 9 Марч 2012 санасида архивланган), Жефферсон, Нортҳ Cаролина: МcФарланд & Cомпанй, Инc., Публишерс, ИСБН 978-0-7864-2293-7
- Ниссенбаум, Степҳен (1997). Тҳе Баттле фор Чристмас (Wайбаcк Мачине сайтида 6 Оcтобер 2021 санасида архивланган), Неw Ёрк: Алфред А. Кнопф, ИСБН 978-0-679-74038-4 (0-679-74038-4)
Ҳаволалар
| Викиомборда „Санта Cлаус“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Жоффе-Wалт, Чана „Wитҳоут Магиc, Санта Wоулд Неэд 12 Миллион Эмплоеэс“. Алл Тҳингс Cонсидеред. НПР (2012-йил 19-декабр). Қаралди: 2012-йил 20-декабр.