Sapfa
Сапфа (нем. Запфен) — машина, механизм, станоклар ўқи ёки валининг таянч (мас, подшипник)ларга таяниб турадиган қисми. Ўқ ёки вал учидаги сапфа турум, учларига яқин ёки ўрта қисмидаги сапфа бўйин, тик валнинг пастки томонидаги қисми товон деб аталади. Турум ва бўйинлар силиндрик, конус ва сферик шаклда, товонлар ҳалқасимон (битта таянч сиртли), баъзан тароқсимон (бир таянч сиртли) қилиб ясалади. Сапфа нинг зарур шакл ва ўлчамдан хиёл бўлса ҳам оғиши механизмнинг ишига салбий таъсир қилади, шунинг учун у жуда аниқ қилиб тайёрланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |