Совундарахт, сапиндус (Сапиндус) — сапиндошлар оиласига мансуб паст бўйли дарахтлар ёки буталар туркуми, доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар. 15 га яқин тури бор; тропик Осиё (6 тури) ва Америкада (3 тури), Гавайи ороллари ва Океанияда тарқалган. Мевасида 38% ча сапонин моддаси бор ва совун ўрнида ишлатилади. Тропик ва субтропик мамлакатларда манзарали ўсимлик ва сапонин олиш учун экилади. Кавказнинг Қора денгиз соҳилларида, Закавказе ва Ўрта Осиёда Зтури: ҳақиқий С. (С. сапонариа), муку рос и С. (С. муcоросси) ва совуққа чидамли Друммонд С. и (С. друммондии) ўстирилади. Баъзи турларининг меваси ейилади.