Sara Aşurbəyli
Сара Аşурбəйли (27-январ, 1906-йил – 17-июл 2001-йил) — Озарбайжон олимаси, тарихчи ва шарқшунос, тарих фанлари доктори (1966), хизмат кўрсатган олима (1982), Озарбайжон ССР Давлат мукофоти лауреати (1986).
| Сара Ашурбейли | |
|---|---|
| Таваллуди |
27-январ 1906-йил Боку |
| Вафоти |
17-июл 2001-йил (95 ёшда) Боку, Озарбайжон |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | озарбайжонлар |
| Соҳаси | Тарих |
| Иш жойлари | АМЕА Тарих институти |
| Институтлар | Боку давлат университети |
| Дини | Ислом |
Ҳаёти
Сара Ашурбейли 1906-йил 27-январда Боку шаҳрида туғилган. 1925-йилда Истанбулдаги Авлиё Жанна дъАрк номидаги франсуз коллежини, 1930-йилда Боку давлат шарқшунослик университетини, 1941-йилда Озарбайжон давлат педагогика институтининг чет тиллари факултетларини ҳамда Озарбайжон санъат мактабини (1941) тугатган. Ўқишни тугатгандан сўнг, у Озарбайжон давлат университетида катта ўқитувчи ва Озарбайжон давлат педагогика институтида декан бўлиб ишлаган. Университетларда Озарбайжон тарихи, Ғарб ва Шарқ маданияти тарихи бўйича маърузалар ўқиган.
У Ўрта Шарқ халқлари тарихи бўйича мутахассис, шунингдек рассом ва мусиқачи эди. У бу билим ва кўникмаларини йиллар давомида қаттиқ таъқиблардан омон қолиш учун ишлатган. Сара хоним Драма театрда рассом ва декоратив, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган, устози Узейир Ҳажибеёвнинг таклифига биноан Консерваторияда 15 йил чет тилидан дарс берган, шунингдек, расмларини сотган. Кўргазмаларнинг бирида унинг „Гöйгöл“ асари Мексика вакиллари томонидан қабул қилинди. Ушбу асар ҳозирда Мексика музейларидан бирида сақланмоқда. 1946-йилда Сара Озарбайжон Рассомлар уюшмасининг аъзоси этиб сайланди.
Сара Ашурбейли кейинчалик Озарбайжон тарихи музейида Ўрта асрлар тарихи бўлими мудири, Озарбайжон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим, Тарих институтида илмий котиб, катта илмий ходим ва етакчи тадқиқотчи бўлиб ишлаган.
У докторлик диссертациясини олди. 1966-йилда тарих фанлари доктори бўлди. У Озарбайжон Давлат мукофоти лауреати эди.[1]
Унинг машҳур асарлари орасида „Боку тарихи: Ўрта асрлар даври“ ва „Ширвоншоҳ давлати“ мавжуд. У „Боку“ номининг келиб чиқиши зардуштийлик динидан келиб чиққан деган фикрни илгари сурган ва бир неча қадимги ўрта-шарқий тилларда „Қуёш“ ёки „Худо“ деган маънони англатувчи „бага“ сўзидан олинганини сўзлаган.[2]
Мукофотлари
- Озарбайжон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби — 02.12.1982[3]
Манбалар
- ↑ „Сcиэнтифиc сессион он тҳе 100тҳ анниверсарй оф wелл-кноwн ҳисториан, тҳе Доcтор оф Ҳисторй Сcиэнcес, Ҳоноуред сcиэнcе wоркер, Азербаижан Стате призе лауреате Сара Ашурбайли“. Азербаижан Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес. 22-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2010-йил.
- ↑ „Он тҳе Этймологй оф тҳе Наме "Баку"“. Wиндоw то Баку. Қаралди: 28-ноябр 2010-йил.
- ↑ Республиканıн элми иşçилəринə Азəрбайcан ССР фəхри адларı верилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан ССР Али Совети Рəясəт Ҳейəтинин 2 декабр 1982-cи ил тарихли Фəрманı (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-25 санасида архивланган) — анл.аз сайтı