Абулаббос Муҳаммад ас-Сарахсий (арабча: أبو العباس محمد السرخسي‎‎,?, Сарахс — 975 ёки 999-йил) —муҳаддис ва фақиҳ.

Абу-л-Аббос Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ад-Доғулий ас-Сарахсий
Шахсий маълумотлар
Вафоти 975 ёки 999-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис, фақиҳ

Ҳаёти ва фаолияти

Абу-л-Аббос Муҳаммад ас-Сарахсий машҳур муҳаддис, имом ва фақиҳ бўлиб, Бухоро ва Нишопурда ҳадисдан таълим олган, Сарахсда ва’злар ўқиган. Абу Саъд ас-Сам’онийнинг маълумотига кўра, биринчи бўлиб шофе’ийликни Сарахсда тарғиб этган. Ироқда бўлган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда унинг саккиз шогирди, Ироқ ва Марвда учта устози борлиги қайд этилган. „Ал-Му’жам“ номли ҳадислар тўплами муаллифи[1].

Адабиётлар

  1. Ислом. Энсиклопедия. — Т.: „ЎзМЕ ДИН“, 2017. 208.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.