Сариқденгиз, Хуанхай — Тинч океаннинг ярим берк денгизи, Осиёнинг шарқий қирғоқлари ёнида, Корея ярим оролнинг ғарбида. Майдони 416 минг км². Энг чуқур жойи 106 м. Йирик қўлтиқлари: Бохайван, Ляодун, Ғарбий Корея. Сариқденгизга Хуанхе, Хайхе, Ляохе, Ялуцзян дарёлари қуйилади. Иқлими мўътадил, муссонли иқлим, Кишда совуқ ва қуруқ шамоллар эсади. Денгизнинг шим.ғарбий қисми ноябрдан мартгача музлайди. Сувининг температураси февралда шим.ғарбида 0° дан паст, жанубида 6—8°, августда шимолида 24° дан 28° гача. Сувининг шўрлиги 26— 34°/00. Сув кўтарилиши ярим суткали (3–4 м дан 9 м гача). Сариқденгизда илонбалиқ, треска, селд ва бошқа яшайди. Денгизнинг балиқ овлаш ва транспорт аҳамияти катта. Йирик портлари: Хитойда — Синдао, Инкоу, Люйшун, Далян, Кореяда — Инчхон.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил