Sayfuddin
Сайфуддин, Ҳожи Сайфуддин (? — 1401, Нишопур) — Амир Темурнинг яқин сафдоши ва атокли сарқардаларидан бири. Нукуз уруғи вакили. Соҳибқироннйнг тахт тепасига келишида, мўғулларни Мовароуннаҳр сарҳадларидан қувиб чиқаришда С. Жоку, Аббос баҳодир, Сулаймоншоҳ, Довуд каби беклар қатори жонбозлик кўрсатган. 1365-йилда юз берган Жангилойся С Амир Темур қўмондонлик қилган жуванғар — сўл қанотнинг қўлмарказидан ўрин олган. 1365-йил Соҳибкироннинг 243 нафар сафдоши, 12 минг кишилик лашкари билан Нахшабда турган амир Ҳусайнга қарши юриш қилади. Ушбу юришда бошқа хос беклар қатори С ҳам жасорат кўрсатган. С.га амири лашкар ва тавочи мансаби берилади. 1371-йил С. Соҳибқирон томонидан Самарқанд доруссалтана доруғаси этиб тайинланган (1371 — 75). 1377-йилнинг қишида ҳаж амалини бажо келтирган. Илми ҳарб, илми нужум, илми шариатдан мукаммал хабардор бўлган С.ни Соҳибқирон дипломатик музокаралар олиб боришга жалб этган. 1383—87 йилларда С. Эрон, Озарбайжон, Ироққа қилинган ҳарбий ҳаракатларда Мироншоҳ қўшини сафида қатнашган. 1388-йилнинг ноябрда Амир Темур С.ни ў ғруқ(обоз)к& қўмондон қилиб тайинлаб уни Самарқандга узатган. 1391-йилдаги Қундузча жангида С Мироншоҳ бошчилигидаги ўнг қўл қисм қунбулига сардорлик қилган. Жангдан сўнг Соҳибқирон ўғруқни пойтахтга етказишни яна С.га юклаган. 1393-йил С. Гуржистон юришида иштирок этган. С.нинг саркардалик истеъдоди, матонати, тадбиркорлиги 1395-йил Терек дапе’cу бўйидаги жангаа яққол намоён бўлган. Боязид Йилдиримга қарши юриш даврида, Амир Темур қўшинига қўшилиш мақсадида Самарқанддан Муҳаммад Султон мирзо билан сафарга чиққан С. Нишопурга етгач, бетоб бўлиб вафот этади.
Адабиёт
- Низомиддин Шомий, Зафарнома, Мовароуннаҳр воқеалари, 1360—1370, Т., 1994.
Ҳамидулла Дадабоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |