Sayfuddin Aziziy
Сайфуддин Азизий (1915-йил 12-март — 2003-йил 24-ноябр), Сейпидинлик Азизи, Сайф ал-Дин ʻАзиз, Сайфудинг Аизези ва Сайфудинг номлари билан ҳам танилган, Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг биринчи раҳбари.
| Сайфуддин Азизий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | 1915 |
| Вафоти | 2003 |
| Касби | Сиёсатчи |
| Фаолият йиллари | 1945-1998 |
| Партияси | КП (б) ва ХКП |
Ҳаёти
Сайфуддин Азизий 1915-йил 12-март куни Синсзян-Уйғур автоном раёнининг шимолида жойлашган Или-Қозоқ автоном округи маркази Чугучак (Тачен) да туғилган[1].
Яна бир маълумотга кўра Сайфуддин Азизов асли Уйғуриянинг шимолий-ғарбидаги Қизилсув-Қирғиз автоном округи маркази Артушдан бўлган.
Сайфуддин Азизов дастлаб уйғур мактабида ўқиган, сўнгра СССР га кўчиб ўтган ва КПСС сафига кирган. У бир муддат Тошкентда яшаган ва Ўрта осиё политехника институтида таҳсил олган[2]. Сайфуддин Азизий 1945-1948-йилларда Алихон Тўра Соғуний президентлик қилган Шарқий Туркистон Инқилобий Республикаси ҳукумати таркибида маориф вазири бўлиб ишлайди. Сайфуддин Азизий Шарқий Туркистон Инқилобий Республикаси делегациясига раҳбар бўлиб Хитой Халқ Республикасини тузиш учун тўпланган маслаҳат кенгашда иштирок этиш учун Пекинга келади. У бир комунист сифатида ХХР нинг тузилишига розилик берган эди. Азизий совет агенти сифатида Шинжонга қайтиб келади ва Шинжоннинг шимоли-ғарбидаги Хитой Республикаси ҳукуматига қарши Советлар томонидан қўллаб-қувватланган Или қўзғолонида фаол қатнашади. 1945-1948 йилларда Иккинчи Шарқий Туркистон Республикасининг Маориф вазири, қўзғолончи — Гоминдан коалицияси ҳукуматида Маориф комиссари лавозимларида ишлаган. 1949-йил сентабрида Сайфуддин Хитой Коммунистик партияси ҳомийлигида бўлиб ўтган Хитой Халқ Сиёсий Консултатив Конференциясида қатнашади ва янги коммунистик ҳукуматнинг тўлақонли аъзосига айланади[3]. 1949-йил октабрда амалга ошган Хитой инқилоби нафақат Шинжонда, балки бутун Хитойда коммунистларни ҳокимият тепасига олиб келади. Айни пайтда Сайфуддин янги ҳукумат учун халқлар ва сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича турли лавозимларда ишлаб келган.
1949-йил декабридан 1950-йил январигача у Мао Зедонг билан дўстлик тўғрисидаги ХХР-Совет шартномаси бўйича музокаралар олиб бориш учун Москвага сафарида ҳамроҳлик қилади ва 1949-йил 27-декабрда КПСС сафидан чиқиб, Мао маслаҳати билан ХКПга киради. Шинжонни „Шинжон автоном ўлкаси“ деб номланишига қаттиқ эътироз билдирган, „мухторият тоғларга ва дарёларга эмас, балки, маълум халқларга берилганлигини“ таъкидлайди[4].
Уйғур тилшуноси Иброҳим Мутиъий Иккинчи Шарқий Туркистон Республикасининг мухолифи бўлиб, советлар ва Сталин томонидан қўллаб-қувватланган Или қўзғолонига қарши чиққан эди. Кейинроқ Сайфуддин Азизий Иброҳимдан узр сўрайди ва Шарқий Туркистон Республикасига қарши чиқиш тўғри иш эканини тан олади[5].
Вафоти
Сайфуддин Азизий узоқ йиллар давомида Хитой Халқ Республикасининг йирик давлат арбобларидан бири бўлиб келган. У Мао Сзедун билан ҳам, ундан кейинги Хитой раҳбарияти билан ҳам келишиб ишлаб келган. Сайфуддин Азизий 1998-йилгача партия ва давлат ишларида фаолият юритган. У 2003-йил 24-ноябр куни Пекинда вафот этган ва шу ердаги инқилобий қабристон Бабаошанга дафн этилган.
Манбалар
- ↑ Чинесе Cоммунист Поwер анд Полиcй ин Хинжианг, 1949-1977. Wествиэw Пресс, 1979 — 34-36-бет.
- ↑ Хинжианг: Чинаъс Муслим Бордерланд бй С. Фредериcк Старр
- ↑ Чина'с ласт Номадс: тҳе ҳисторй анд cултуре оф Чина'с Казакс. М.Э. Шарпе, 1998 — 100-бет.
- ↑ Тҳе Уйгҳурс: Странгерс ин Тҳеир Оwн Ланд. Cолумбиа Университй Пресс, 2010 — 199-бет.
- ↑ Cларк (2011). "Ибраҳим'с сторй". Асиан Этҳниcитй (Тайлор & Франcис) 12 (2): 213. Арчивед фром тҳе оригинал он 19 Касıм 2015. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20151119004309/ҳттп://фаcултй.wашингтон.эду/стевеҳар/Ибраҳим.пдф. Қаралди: 4 Аğустос 2016.Сайфуддин Азизий]]