Sayram (tuman)
Сайрам тумани – Туркистон вилоятидаги энг катта туманларнинг бири ҳисобланади. Майдони 1760,4 км² (вилоятнинг 1,4 %). 56 миллатга мансуб кишилар истиқомат қилади. Туман маркази – Оқсувкент. Оқсув дарёсининг ёқасида жойлашган. Барча автомабил ва темир йўллари шу марказда кесишади. Туманда 235 мингдан зиёд фуқаро истиқомат қилади ва бу кўрсаткич вилоят аҳолисининг 11 фоизини ташкил этади. Жумладан, 11та қишлоқ округи, 42та аҳоли манзили мавжуд.
|
| ||
| туман | ||
|---|---|---|
| Таркибида | Жанубий Қозоғистон вилояти | |
| Маъмурий маркази | Оқсувкент | |
| Асос солинган санаси | 1928-йил | |
| Аким | Мадияр Ўразалиев | |
| Аҳоли (2014) | 319,785[1] | |
| Зичлиги | 185,4 киши./км² | |
| Миллатлар таркиби |
Ўзбеклар - 64,8% Қозоқлар - 26,9% Турклар - 3,0% Руслар - 1,8% | |
| Динлар таркиби | Мусулмонлар, Христианлар | |
| Майдони | 1 700 км² | |
| Вақт минтақаси | УТC+6 | |
| Телефон коди | +7 72531 | |
| Автомобил рақами коди | Х, 13 | |
| Расмий сайти | Аппарат акима Сайрамского района | |
| Харитада | ||
|
| ||
Ташкилий тузилмаси
Сайрам тумани 1928-йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда туман таркибида 11 та қишлоқ округлари мавжуд.
Маъмурий бўлиниши
- Жибекжўли қишлоқ округи
- Кўлкент қишлоқ округи
- Манкент қишлоқ округи
- Оқсувкент қишлоқ округи
- Орис қишлоқ округи
- Оқбулоқ қишлоқ округи
- Қайнарбулоқ қишлоқ округи
- Қорабулоқ қишлоқ округи
- Қорамурт қишлоқ округи
- Қорасув қишлоқ округи
- Қутарис қишлоқ округи
Туманни бошқарган ҳокимлар
- Холмуродов Рўзақул Сотиболдиевич (1992—1993)
- Ряписов Владимир Фёдорович (1993-1999)
- Айтаханов Қуаниш Айтаханули (1999 — 2003);
- Ўмирзақ Аметули (2003 — 2006)
- Турғумбеков Аелхан Елтаюли (2006- сентабр 2006)
- Алиев Муҳит Ўралбаюли (2006 — 2010)
- Қайназаров Валихан Анарбаюли (2010 — 2016)
- Сапарбаев Самат Айдарханули (2016 — 2017)
- Мамаев Бақтияр Сапаралиули (2017 — 2019)
- Садибеков Уласбек Садибекули (2019 — 2023)
- Сабитов Арман Сабитули (2023 - 2025)
- Ўразалиев Мадияр Муҳтарули (2023 - 2025)
Туман маъмуряти (2025)
| Ф. И. Ш, |
Туғилган йили | Маълумоти, мутахасислиги |
Телефон рақами |
Иш жойи, лавозими | |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 1984-йил | Ал Фаробий номли қозоқ миллий университети, |
+7 (72531) 59-435 | ||
| 2 | 1986-йил | М.Авезов номли жанубий қозоғистон давлат университети, |
+7 (72531) 59-840 | аппарати раҳбари | |
| 3 | Убайдуллаев Шуҳратулла |
1977-йил | Хожа Аҳмад Ясавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, |
+7 (72531) 59-802 | |
| 4 | Дуйсенбаев Сержан |
1965-йил | Жамбул университети, Енгил ва озиқ-овқат саноати технологик институти, |
+7 (72531) 59-801 | |
| 5 | Муздибеков Руслан |
1988-йил | Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети, |
+7 (72531) 59-827 |
Туман бўлимлари (2025)
| Ф. И. Ш, |
Туғилган йили | Маълумоти, мутахасислиги |
Телефон рақами |
Иш жойи, лавозими | |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Бейсембаев Баймирза |
1986-йил | М.Авезов номли жанубий қозоғистон давлат университети, |
+7 (72531) 59-520 | |
| 2 | 1984-йил | Шимкент университети, тарих, мусиқа |
+7 (72531) 20-677 | ||
| 3 | 1973-йил | Шимкент университети, механик, иқтисоқчи |
+7 701 324 3809 | кўрсатиш бўлими бошлиғи | |
| 4 | 1987-йил | техника университети, иқтисодчи |
+7 (72531) 59-822 | ||
| 5 | 1982-йил | гуманитар университети, ҳуқуқшунос |
+7 (72531) 59-863 | дастурлар бўлими бошлиғи | |
| 6 | 1975-йил | қозоғистон давлат университети, Шимкент университети Паст ҳароратли муҳандислик ва физика, ҳуқуқшунос. |
+7 (72531)20 258 | ||
| 7 | 1974-йил | статистика академияси, иқтисодчи |
+7 (72531) 59-892 | ||
| 8 | 1988-йил | инновациялар университети, иқтисодчи |
+7 (72531) 59-875 | ||
| 9 | 1977-йил | қозоғистон давлат университети, бухгалтерия ҳисоби ва аудит. |
+7 (72531) 59-804 | хўжалиги бўлими бошлиғи | |
| 9 | 1986-йил | қозоғистон давлат университети, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. |
+7 (72531) 59-811 | шаҳарсозлик бўлими бошлиғи |
Ижтимоий соҳа
Тарихи
Шарқни ўрганувчи сайёҳ, олим Василий Бартолд (1893-1894 йилларда Сайрам туманида бўлиб, у ердаги қишлоқларда 50 та мадраса, 40 га яқин ўқув гуруҳлари ва ёзги оромгоҳлар борлигини ёзади. Улар орасида қизлар мадрасаси ҳам бор эди. Бу туман учун катта кўрсаткичдир. 1906-йилгача Сайрамда та’лим тизими диний эди. 1906-йилдан бошлаб эса умуминсоний қадриятлар биринчи ўринда турадиган янгича ёндашувдаги мактаблар очилди. Замонавий йўналишдаги мактабларда диний дарслардан ташқари илмий, тарихий, фалсафий маърузалар ўқила бошланди. 1919-йилда ислоҳ қилинган араб алифбоси асосида ҳозирги таълим тизими йўлга қўйилди. 1919-йил 16-декабрда Совет ҳукуматининг “Мамлакатда саводсизликни йўқ қилиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Шундан келиб чиқиб, янги типдаги саводхонлик мактаблари ва аҳолининг оммавий саводхонлигини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар кўпайди. Турли маданий таълим марказлари ишлади. 1920-йилгача Оқсув, Қорасув, Лапшин, Николаэвка қишлоқларида бир қанча бошланғич мактаблар рус тилида ўқитиладиган бўлса, 1921-йилга келиб саводхонлик мактаблари сони 42 тага етиб, уларда 1280 киши таълим олди. Оқсув, Сайрам, Қорасув, Манкент, Қорабулоқ ва Бодам қишлоқларида миллий саводхонлик мактаблари очилди. 1928-йилда округ янги ташкил этилганда 3 йиллик бошланғич мактаблар сони 10 дан ошди, кейинчалик мактаблар кенгайтирилиб, ўрта мактабга айлантирилди. 1930-йилда Вазирлар Кенгашининг “Мажбурий бошланғич та’лимни жорий этиш тўғрисида”ги қарори э’лон қилинди ва у янги мактаблар қурилишига, та’лим соҳасига катта маблағ ажратилишига, унинг базасини мустаҳкамлашга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўқишга киришига хизмат қилди ва кадрлар-педагоглар сифатини оширишга муваффақ бўлди. 1940-йилга келиб туманда мактабга қатнайдиган болалар сони 8452 нафарга етди. 1941-1945-йилларда туманда 2 та ўрта мактаб, 35 та етти йиллик ва бошланғич мактаб фаолият кўрсатди. Уруш йилларида Сайрам қишлоғидаги Калинин номидаги ўрта мактаб ёнида етим болалар учун мактаб-интернат очилиб, унга 40 нафар бола жойлаштирилди. 1958-йилда умумий мажбурий саккиз йиллик таълим дастури жорий этилди. Болалар сонининг ортиши муносабати билан янги мактаблар ишга туша бошлади. Шу билан бирга туманда қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассислар тайёрлайдиган 3 та касб-ҳунар техникуми очилди. Улар Оқсувкендаги 11-сонли, Сайрамдаги ва Қорабулоқдаги 32-сонли қишлоқ мактабларидир. 1970-йилларда умумий ўрта таълим амалга оширила бошланди. Туманда 17 умумта’лим мактаби, 43 та саккиз йиллик, 23 та бошланғич мактаб фаолият кўрсатиб, 5 та кечки ёшлар ишчи мактаби очилди. 2010-йилга келиб туманда 104 та мактаб фаолият кўрсатди, шундан 76 таси ўрта, 23 таси бошланғич ва 5 таси бошланғич мактаб бўлиб, уларда 70 мингга яқин ўқувчи таълим олса уларга 6664 нафар ўқитувчи билим берди. Шулардан 4 таси гимназия мактаби, 1 таси лицей мактаби, 2 таси болалар мусиқа мактаби ва 2 таси болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатди. 2014-йилга келиб Сайрам тумани ҳудудининг ўзгариши натижасида дастлаб 2 та, сўнгра 34 та мактаб шаҳар ҳудудига ўтказилди.
Ҳозирги кунда
2020-йилдаги маълумотга кўра туманда 77 та мактаб (улардан 68 таси ўрта, 8 таси асосий, 1 таси бошланғич мактаб, 1 таси мактаб-интернат) ва 3 та қўшимча таълим муассасаси (Мусиқа мактаби, “Ёш сайёҳлик стансияси”, " “Талабалар уйи”, 1 та ўқув саноат корхонаси) фаолият кўрсатиб, ўқувчилар сони 69 минг нафарга етди. Давлат мактабларидан ташқари 2 таси хусусий Низомхон хусусий мактаби ва Хайтенов хусисий мактаблари фаолият кўрсатди. 2023-йилга келиб туманда мактаблар сони 92 таги етди, шулардан 76 таси давлат мактаби ва 16 таси хусусий мактаб ҳисобланади.
Мактабгача таълим муассалари
1991-йилда туманда мактабгача таълим учун атиги 1 та “Куншуақ” давлат боғчаси ишлаган бўлиб, у ерда атиги 280 нафар бола тарбияланган. Қозоғистон Республикасининг “Балапан” дастури доирасида мактабгача та’лим муассасалари сони кескин кўпайди. Айни пайтда туманда 11 та давлат, 84 та хусусий, 3 та мактаблар ёнидаги кичик марказлар фаолият юритмоқда[3].
Иқтисоди
2023-йилги туман бюджетининг миқдори 20,3 миллиард тенге яъни 44 миллион ақш долларини ташкил қилди. 2023-йили туманга 38,9 миллиард тенге (85 миллион ақш доллари) сармоя жалб этилди. 2023-йил якунига кўра саноат соҳасида 33,9 миллиард тенгелик (74 миллион ақш доллари) маҳсулот ишлаб чиқарилди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3 йилда 1,7 баравар ортиб, 2023-йилга кўра туман вилоятда учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 2023-2024 йилларда туманда жами 75 миллиард (164 миллион ақш доллари) тенгега 19 та сармоявий лойиҳани амалга ошириш ва 886 та янги иш ўрни яратиш режалаланган. Шу жумладан, йил бошидан 9та лойиҳа ишга туширилиб, 279 та иш ўрни яратилди. Яқин келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар қаторида сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи „Туран Агро эт-сут“ ишлаб чиқариш ширкати ҳам бор. Шунингдек, „Меат магнат“ МЧБ 2 минг қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш майдонини қурмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи „Самид Мастер“ МЧБ заводининг қурилиши давом этмоқда.
Қишлоқ хўжалиги
Сайрам тумани қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудлардан. 2023-йил якунига кўра ушбу соҳада 103,2 миллиард тенгелик (225 миллион доллар) маҳсулот ишлаб чиқарилиб, вилоятда этакчилик қилмоқда. Туманда иссиқхоналар майдони 75,7 гектарга тенг. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 57 фоизи чорвачилик улушга тегишли. Сайрам тумани Қозоғистондаги энг йирик кушхоналар жойлашган ҳудудлардан бири. Шу боис, мазкур соҳада йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Инфратузилма соҳаси
Тумандаги 42 та аҳоли манзили электр энергияси билан тўлиқ таъминланган. Бугунги кунда табиий газ билан таъминлаш даражаси 88 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, туманда яхши ва қониқарли автомобил йўлларининг улуши 70% ташкил қилади. [4]
Тарихи
Туман 1928-йилда ташкил топган.
Аҳолиси
Сайрам туманининг аҳолиси 302 700 (2011) киши. Миллий таркиби ўзбеклар – 64,8 %, қозоқлар – 26,9 %, турклар – 3,0 %, руслар – 1,8 % ва бошқалар.
Миллий таркиби
2022-йил 1-январ ойидаги ҳисоботга кўра туман аҳолиси 223 676 кишини ташкилл қилди. Қозоғистон Республикасидаги туман аҳолисининг ярмидан кўпини ўзбеклар ташкил қилувчи ягона туман ҳисобланади. Туман аҳолисининг миллий таркиби қуйидагича:
Сайрам туманидаги аҳоли пунктлари
- Оқсувкент қишлоқ округи
- Қорамурт қишлоқ округи
- Қорабулоқ қишлоқ округи
- Орис қишлоқ округи
- Кўлкент қишлоқ округи
- Манкент қишлоқ округи
- Жибек жўли қишлоқ округи
- Қайнарбулоқ қишлоқ округи
- Қорасув қишлоқ округи
- Қутарис қишлоқ округи
Манбалар
- ↑ „Численность населения РК по областям, городам и районам на 1 января 2014 года“. 2021-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ Сайрам тумани бўлим бошлиқлари
- ↑ Түркістан облысының адами әлеуетті дамыту басқармасының «Сайрам ауданының адами әлеуетті дамыту бөлімі» мемлекеттік мекемесі (Сайрам аудандық білім бөлімі) [сайт ишламайди]
- ↑ „Сайрам туманининг иқтисодий салоҳияти юксак“. 2023-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-декабр.
- ↑ „Численность населения Республики Казахстан по отдельным этносам на начало 2022 года“. Комитет по статистике Министерства национальной экономики Республики Казахстан. 2022-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-май.
| Қозоғистон географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |