Сайроб – Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманига қарашли қишлоқ.

Сайроб
қишлоқ
38°12′0″Н 67°12′0″Э / 38.20000°Н 67.20000°Э / 38.20000; 67.20000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
туман Бойсун тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Автомобил коди 75
Sayrob xaritada
Sayrob
Сайроб
Сайроб тоғлари

Диққатга сазовор жойлари

Қишлоқда Хўжаи бибисабз, Хўжаи чилла, Хўжаи Муҳаммадшоҳ каби муқаддас зиёратгоҳлар бор. Бундан ташқари халқ орасида ўзининг мингйиллик чинорлари билан машҳур. Баландлиги 26 метрга етган бу дарахтларнинг диаметри 21 метр, танасининг баландлиги бўйича ўлчами 9,7 метрни ташкил этади. Ковагининг баландлиги етти метрга тенг. Тўғри учбурчак шаклидаги ковак оғзи меҳробли эшикни эслатади. Чинор ковагидан ўтган аср бошларида мактаб сифатида фойдаланилган. Октябр тўнтаришидан сўнг, яъни 1920-йилдан чинор қишлоқ кенгаши идорасига айлантирилган. 1932 – 1934-йилларда биринчи отлиқ аскарлар полкининг лагер кутубхонаси, 1936-йилдан эса савдо дўкони сифатида фаолият юритган[1]. Айни пайтда ноёб тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган. Чинорлар коваклари эса музейга айлантирилган[2].

Манбалар