Селéн / Селениум (Се)
Атом рақами 34
Кўриниши Юмшоқ металлмас
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
78,96 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 140 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
940,4 (9,75) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д10 4с2 4п4
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 116 пм
Ион радиуси (+6э) 42 (-2э) 191 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
2,55
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 6, 4, -2
Термодинамик хоссалари
Зичлик 4,79 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими (Се-Се) 0,321 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 0,52 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 490 К
Эриш иссиқлиги 5,23 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 958,1 К
Қайнаш иссиқлиги 59,7 кЖ/мол
Моляр ҳажм 16,5 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши гексагонал
Панжара даври 4,360 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
34
Селен
Се
78,971
3д104с24п4

Селен [юн. Селене — Ой (аввалроқ кашф этилган теллурнинг аналоги сифатида номланган), лот. Селениум], Се — Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 34, атом массаси 78,96. Табиатда 6 та барқарор изотопи мавжуд: 74Се(0,87%), 76Се(9,О2%), 77Се(7,58%), 78Се(23,52%), 80Се(49,82%), 82Се(9,19%). 16 та радиоактив изотопларидан фақат 75Се(Т1/2=121 кун) амалий аҳамиятга эга. Селенни Селен Я. Берселиус 1817-йилда кашф этган.

Селен Ер пўстининг масса жиҳатдан 510 6% ини ташкил қилади. Муҳим минераллари жумласига кумуш, қўрғошин,

симоб ва мис селенидлари АгСе — науманит, ПбСе — клаусталит, ҲгСе — тиманит, Cу2Се — берселианит, Ҳг(Се, С) — онофрит ва селенит кислотанинг мисли тузи CуСеО32Ҳ20 — халком е н и т киради. Селен жигарранг тусли тўқ кулранг модда. ир неча модификацияси бор. Улардан оддий шароитда энг баркарори кристалл ҳолдаги кулранг Селен Суюқланиш температураси 217°, қайнаш температураси 685°, зичлиги 4,81 г/см³.

Селеннинг энг ажойиб хусусияти шундаки, ёруғлик нури таъсирида унинг электр ўтказувчанлиги кескин ўзгаради. Селен металлмаслар жумласига киради; кимёвий хоссаларига кўра, олтингугуртга ўхшаш, лекин фаоллиги олтингугуртникидан паст. Селен ўз бирикмаларида, асосан, —2, +2, +4 ва +6 валентли.

Селен сулфат кислота ва селлюлозақоғоз заводларининг "балчикларидан" ва мисни электролиз йўли билан тозалашда электролизёр тубига чўкадиган "балчикдан" олинади.

Селен яримўтказгичлар техникасида, қизил ва сариқ рангли шиша и.ч.да, металлургия, кимё, фармацевтика ва резина саноатида қўлланади. Бирикмалари заҳарли. Кўпчилик тирик организм тўқимасида 0,01 дан 1 мг/кг гача Селен бўлади. Баъзи ўсимликлар учун Селен ҳаётий зарур элемент. Инсон ва ҳайвонларнинг Селенга бўлган эҳтиёжи 50— 100 мкг/кг. Ҳайвонларнинг кунлик озуқасида Селеннинг миқдори 2 мг/кгдан кўп бўлса, кучли заҳарланиш кузатилади. Селен бирикмалари. Селеннинг СеО, СеО2 ва СеО3 таркибли оксидлари мавжуд. Селен (ИИ) оксид СеО фақат юқори траларда буғ ҳолатида барқарор. Селен(ИВ)оксид СеО2 — оқ рангли ялтироқ тетрагонал панжарали кристалл модда. Зичлиги 3,954 г/см³, сублимацияланади, уни фақат кавшарланган идишлардагина суюклантириш мумкин (суюқланиш температураси 340—390°). Селен (ВИ) оксид СеО3 нинг суюқланиш температураси 118,5°. Атмосфера босимида 185°да парчаланади. Селенат кислота Ҳ2Се04 ни дегидратлаш йўли билан олинади. Сувда эриб, Н28эО4ҳосил қилади. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол, кучли оксидловчи: олтингугуртни СО гача; қизил фосфорни Р2О5 гача оксидлайди.

Селен галогенлар билан реаксияга киришиб СеФ6, СеФ4 СеCл4 СеБр4 Се2Cл2 ва бошқа бирикмалар ҳосил қилади.

Селен гексафторид СеФ6 — хона температурасида рангсиз газ, суюқланиш температураси —34,6°; —46,6° да сублимацияланади. Селен тетрафторид СеФ4 — рангсиз суюклик, суюқланиш температураси 13,2°, қайнаштраси93°. Селен тетрахлорид СеО4 — рангсиз кристалл модда, суюқланиш температураси 305° (босим остида), 196° да сублимацияланади. Селен тетрабромид СеБр4 — беқарор сариқ рангли модда, кучсиз қиздирилганда тўқ қизил рангли Се2Бр2 га айланади. Қуй и хлорид Се2Cл2 — жигаррангқизил суюклик (суюқланиш температураси —85°, қайнаш температураси 127130°).

Селен дигалогенидлар СеCл2 ва СеБр2 фақат буғ ҳолатда мавжуд. Селеннинг СеФ2, СеОCл2 ва СеОБр2 таркибли оксигалогенидлари олинган. Селен фтороксид СеОФ2 — хона температурасида суюклик, суюқланиш температураси 4,6°, кайнаш температураси 124°. Селен хлороксид СеОCл2 — сариқ рангли оғир суюклик, суюқланиш температураси 11°, қайнаш температураси 179°, зичлиги 2,44 г/см³. Селен бромоксид СеОБр2 — сариққизил рангли қаттиқ модда, суюқланиш температураси 41,6°, кейинги қиздирилганда парчаланади.

Селен нинг углерод билан CСе, азот билан (СеН)4 фосфор билан П4Се3, П2Се3, П2Се5 каби бирикмалари олинган. Селен водород билан бевосита бирикиб сувда эрувчан кўланса ҳидли, заҳарли газ — водород селенид Ҳ2Се ҳосил қилади. Бу кислотанинг тузлари селенидлар техникада муҳим аҳамиятга эга. Пйх ва кадмий селенидлари ёрқин қизил рангли шиша ва шишасимон материаллар, фотоэлементлар, фотокаршиликлар, телевизор трубкаларининг ёруғликка сезгир қатламларини тайёрлашда, галлий селенид лазер техникасида, симоб селенид магнит майдони кучланишини ўлчайдиган асбобларда қўлланади. Оралиқ металлар (шунингдек, лантаноид ва актиноидлар)нинг селенидлари юқори трага чидамли яримўтказгич қурилмаларда, машина ишқаланиш қисмларида қаттиқ суркама сифатида ишлатилади.

Рустам Маърупов.[1]

Селен - унсурлар даврий жадвалининг 34 унсури, металлмас.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил