Sebalter
Себастиано Паù-Лесси (1-июл1985-йил), швейсариялик қўшиқчи, фиддле ижрочиси, қўшиқлар муаллифи ва адвокатдир. Себалтер (стилизацияси: СЕБалтер) номи билан танилган. У 2014-йилда Даниянинг Копенгаген шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2014“ танловида ўз мамлакатини ҳимоя қилган. Танлов финалида 2014-йил 10-май куни „Ҳунтер оф Старс“ қўшиғини ижро этиб, 64 очко билан 13-ўринни эгаллаган[2]. Себалтер Швейсариянинг италян тилида сўзлашувчи Тиcино кантонида туғилган. Эуровисион танловидан аввал у корпоратив ҳуқуқ бўйича адвокат сифатида фаолият юритган, бироқ мусиқий фаолиятига эътибор қаратиш учун ҳуқуқшуносликдаги ишини вақтинча тўхтатган[3].
Себалтер | |
|---|---|
|
Себалтер (2014-йил) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Себастиано Паù-Лесси[1] 1985-йил 1-июл |
| Жанрлар | Поп фолк |
| Касби | Қўшиқчи, қўшиқлар муаллифи, адвокат |
| Фаолият йиллари | 2002-ҳозиргача |
| Лейбллар | Пҳонаг Реcордс |
Мусиқий фаолияти
2000–2012: Дастлабки фаолияти
2000–2002-йилларда Себалтер Тҳе Сталкерс номли швейсариялик ҳард роcк гуруҳида бас-гитарачи сифатида фаолият юритган. Ушбу гуруҳ Уриаҳ Ҳеэп, Деэп Пурпле ва Лед Зеппелин каби 1970-йилларнинг бошларидаги машҳур гуруҳларнинг қўшиқларини ижро этишга ихтисослашган эди. 2002–2012-йилларда эса Себалтер швейсариялик фолк роcк йўналишидаги Тҳе Вад Вуc гуруҳида фиддле чалган. У гуруҳ билан учта албом ёзган ва кенг кўламли гастрол сафарларида қатнашган. 2012-йилда яккахон фаолият билан шуғулланиш мақсадида гуруҳни тарк этган[4].
2005-йилда, университетда таҳсил олаётган пайтида, Себастиано Швейсариянинг ТСИ телеканалида намойиш этилган „Ле востре ваcанзе“ номли ёшлар телевизион дастурининг ҳамбошловчиси бўлган. Шунингдек, у 2006-2007-йилларда эфирга узатилган иккита Янги йил махсус дастурини ҳам олиб борган[5].
Манбалар
- ↑ „СЕБалтер – Абоут“. Фаcебоок. Қаралди: 2014-йил 23-июл.
- ↑ „Руннинг ордер фор тҳе Гранд Финал ревеалед! | Неwс | Эуровисион Сонг Cонтест – Cопенҳаген 2014“. Эуровисион.тв. Қаралди: 2014-йил 23-июл.
- ↑ „Сwитзерланд 2014“. Эуровисион Ливе. эуровисионливе.cом. 2023-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 5-июн.
- ↑ „СеБалтер“. Себалтер.тумблр.cом (2014-йил 1-феврал). Қаралди: 2014-йил 23-июл.
- ↑ „Себалтер, инcонтро (ин италиано) cон ло свиззеро тиcинесе ин финале алл'Эуровисион“. Сорисси э cанзони ТВ. 2014-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-май.