Sebarga tunlami
Себарга тунлами [Дисcестра трифоллии Ҳуфн. (Сcотоқрамма трифоллии Ротт.)]— тунламлар оиласига мансуб капалак. Кулрангқўнғир ёки сарғишқўнғир тусли. Қанотлари ёзилганда 34–38 мм. Қанот четлари оқиш, яққол кўринадиган Мшаклидаги нақши бор. Ғумбаги қизғишсариқ. Ст. апрелдан октабргача учади, тухумини (25 тагача) ўзи озиқланадиган ўсимлик баргларининг усти ёки остига қўяди. Тўлиқ ривожланиш сикли ҳароратга қараб 27—74 кун. Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақаларида йилига 3 авлод беради. 40 га яқин маданий ўсимликлар, шу жумладан, ғўза, каноп, зиғир, тамаки, беда, себарга, нўхат, маккажўхори, қовоқсимонлар ва бошқаларни зарарлайди.
Кураш чоралари: 80% ли хлорофос (0,8—1,5 кг/га) ёки пиретроид эмулсияларини пуркаш. Тухум қўйиш бошланган даврда 1 га майдонга 60— 80—60 минг ҳисобида трихограмманм 3 навбатда қўйиб юбориш ва бошқа [1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |