Seboreyali dermatit
Себореяли дерматит — ёғ безлари фаолиятининг бузилиши (гиперфунксияси) натижасида келиб чиқадиган тери касаллиги бўлиб, „себорея“ сўзи „ёғ оқиши“ деган маънони билдиради. Касаллик асосида тери ёғ безларининг секретор функсиясини бузилиши ётади, бундай ҳолат ёғларнинг кўп миқдорда ажралиши кўринишида намоён бўлади. Касаллик белгилари кўпинча беморларнинг балоғат ёшларида юзага келади, жараён асосан бошнинг сочли қисмида, лунж соҳаларида, кўкрак ҳамда тана орқа тери соҳаларида жойлашади. Касалликка эндокрин, асаб тизимлари ва ички аъзолар касалликлари сабаб бўлади. Шунингдек бошнинг сочли қисми, бет, қулоқ соҳалари, елка, курак соҳаси терисининг эритематоз фонида диффуз кепакланиш билан кечувчи тери касаллиги[1].
| Себореяли дерматит | |
|---|---|
|
Себореяли дерматит юздаги кўриниши | |
| Терининг йирингли касаллиги | |
| КХК-10 | Л21.8 |
| КХК-9 | 277.2 |
| ДисеасесДБ | [1] |
| МедлинеПлус | 000963 |
Этиологияси
Тўлиқ ўрганилган эмас. Питйроспорум овале замбуруғи келтириб чиқарувчи ёки келиб чиқишига сабаб бўлувчи омил деб қаралади.
Клиникаси
Себорея касаллигининг ёғли клиник шакли инсон организмида андрогенлар миқдорининг кўпайиб кетиши билан боғлиқ бўлиб, беморлар тери юзалари худди ёғ суртиб қўйилганга ўхшаб ялтираб туради. Жараён бошнинг сочли қисмларида сарғимтир-жигарранг тангачалар кўринишларида бўлиб, бундай тери асосида кўпинча себореяли экзема, ўчоқли алопеция[[]], ҳуснбузар каби касалликлар ривожлана бошлаши мумкин. Ёғланиш жараёни сабабли, тери рН муҳитининг ўзгариши ҳисобига иккиламчи инфексияларнинг қўшилиши, йирингли касалликларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Себорея касаллигининг қуруқ клиник шаклида тери ёғ безларидан кам миқдорда ёғ ажралиши ҳолати кузатилади, натижада тери юзалари қуриб, пўст ташлай бошлайди, бошнинг сочли қисмларида майда, кепаксимон тангачалар, қипиқлар пайдо бўла бошлайди, сочлар хиралашади, мўртлашади ва тўкила бошлайди, беморларни қичишиш каби салбий ҳолатлар безовта қилади[2]. Бошнинг сочли қисми, қулоқ супралари орқасида, пешона, лаб-бурун бурмаларида, кўкрак сути безлари оралиғида ва елка, кураклар оралиғида сарғиш-қизғиш доғлар, тугунчалар пайдо бўлади, улар кенгайиб, думалоқ, овал кўринишдаги, ўлчамлари тангадек, юзаси кепакланувчи ўчоқлар ҳосил бўлади. Кепаклар сийрак, қўнғир, қўнғир-сарғиш тусда бўлиб, улар қириб кўрилса, ўрнида намланиш ва майда нуқтали қонталашишлар (Брок-симптоми) кузатилади. Гўдакларда бу жараён юз, бўйин, қорин бурмалари териларига тарқалиб, ривожланган эритема ва кепакланишлар ҳолида кечади. Айрим ҳолларда бошда, ёноқлар, қовоқларда кузатилади. Жароҳатланган тери қичишади ва кўп миқдорда Питйроспорум обале аниқланади[3].
Ташхиси
- Сўраб-суриштириш
- Анамнез маълумотлар
- Шубхали жойларда бўлганлиги
- Характерли клиник кўриниши.
- Лаборатор текширишлар.
Дифференсиал ташхиси
Давоси
Маҳаллий даво (асосий)
- — фунгицид воситалар (2 % низорал креми, низорал шампуни);
- — дезинфексияловчи воситалар (2-5 % ли олтингугурт, салицил креми, 2-5
% ихтиол пастаси);
- — кучсиз кортикостероид кремлари, қисқа муддат (1 % гидрокортизон
креми)[4].
Умумий даво
- — антигистамин воситалар (терфена, гисманал, кунига 1 таблетка, перос);
- — витаминотерапия (Аэвит, Б гуруҳи)[5].
Манбалар
- ↑ А. М. Маннонов, Қ. Н. Хаитов. Тери ва таносил касалликлари, 2016, Тошкент: «ИҚТИСОД-МОЛИЙА» — 267-бет. ИСБН 978-9943-13-601-4.
- ↑ А. М. Маннонов, Қ. Н. Хаитов. Тери ва таносил касалликлари, 2016, Тошкент: «ИҚТИСОД-МОЛИЙА» — 265-266-бет. ИСБН 978-9943-13-601-4.
- ↑ Ваисов, Атҳам. Тери ва таносил касалликлари, 2009, Тошкент: Янги аср авлоди — 125-бет. ИСБН 978-9943-08-299-1.
- ↑ Леэминг Ж.П. Усе оф топиcал литҳиум суccинате ин тҳе треатмент оф себоррҳоэиc дерматитис (англ.) // Дерматологй (англ.)рус. : жоурнал. — 1993. — Вол. 187, но. 2. — П. 149—150. — дои:10.1159/000247228. — ПМИД 8358107
- ↑ Селениум сулфиде. ДермНет НЗ. дермнетнз.орг. Дата обращения: 5 июля 2016. Архивировано 26 декабря 2008 года