Sefeidalar
Сефеидалар — равшанлиги вақт бўйича текис ва даврий ўзгариб турадиган, пулсацияланувчи физик ўзгарувчан юлдузлар. Сефей юддуз туркумидаги 8 юлдуз номи билан аталади. Равшанлиги, одатда, 0,5 дан 6-юлдуз катталигигача. Равшанлигининг ўзгариш даври ҳар бир сефеида учун ўзгармас ва аниқ. Ўзгариш даврининг узунлиги, кўринма юлдуз катталиги, спектри, температура ва радиус нинг ўзгариши турли С.да ҳар хил. С. гигант ва ўта гигант юлдуз бўлиб, спектри Ғ ва Г синфига мансуб.
Назарияга кўра, водороднинг "ёниши" натижасида қизил гигант юлдузда гелийли "ядро" ҳосил бўлади. Ядронинг гравитацион сиқилишида температура ва босимнинг ортишидан юлдуз кенгаяди. Босим ўсиши кескин катталашиб, кенгаяётган юлдуз мувозанат ҳолатидан чиқиб кетади ва шу қадар кенгаядики, ядросидаги босим қобиғидаги босимдан кам бўлиб қолади. Натижада С.нинг тебраниши вужудга келади. Бу тебраниш сиқилиш даврида ионлашган Не нейтрал ҳолатга ўтиб, чиқаётган ёруғлик энергияси йўлини тўси-ши сабабли тўпланадиган энергия билан таъминланади. Сефеиданинг мутлақ катталиги қанча ортиқ бўлса, равшанлигининг ўзгариш даври ҳам шунча узун бўлади. Бу боғланишни америкалик астрономлар Ливитт ва Х. Шепли аниқлашган (1918). С.нинг ўзгариш даври билан мутлақ юлдуз катталикла-рининг ўзаро боғлиқлигидан уларгача бўлган масофалар ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |