Сегмент (лотинча сегментум — кесма, сеcо — кесаман) — 1) текисликдаги Сегмент — эгри чизиқ ва шу ёй учларини туташтирувчи ватар билан чегараланган текис шакл. Доиравий АтВ Сегмент юзи (расмга қ.) ОАтВ сектор юзи билан АОВ учбурчак юзининг айирмасига тенг; 2) фазовий Сегмент — фазовий жисмни текислик билан кесганда ундан ажратиб олинган шаклнинг сирти билан шу текислик орасидаги қисми; 3) Сегмент ёки кесма — тўғри чизиқнинг А ва В нуқтаси орасидаги нуқталарнинг А ва В нуқталарини ҳам ўз ичига олган тўплами. Бошқача айтганда, Сегмент тўғри чизиқнинг координаталари а<х< б шартни қаноатлантирадиган нуқталар тўплами.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил