Сегу — Малининг жан. қисмидаги шаҳар, Нигер дарёсининг ўнг соҳилида. Аҳолиси 90,9 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Қишлоқ хўжалиги (шоли, ер ёнғоқ, шакарқамиш, манго, чорвачилик) раённинг савдо маркази. Пахта тозалаш, ғишт заводлари, тўқимачилик комбинати бор. Кустарҳунармандчилик корхоиаларида гиламлар тўқилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил