Селемжа — Россия Федерацияси Амур вилоятидаги даре, Зея дарёсининг (Амур ҳавзаси) чап ирмоғи. Узунлиги 647 км, ҳавзасининг майдони 68,6 минг км². ЯмАлин ва Эзоп тоғлари туташган жойдан бошланади. Қуйи оқимида ЗеяБурея текислигининг шим. чети бўйлаб оқади. Ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 715 м³/сек. ноябрда музлаб, май бошларида муздан бўшайди. Нора дарёси қуйиладиган ердан бошлаб қуйилиш жойигача (326 км) кема қатнайди. С.нинг юқори оқимида олтин кони бор.[1]

Селемжа
Тавсиф
Узунлиги 647
Майдони 68 600 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил