Селлулоид (селлюлоза ва юн. эидос — кўриниш) - шаффоф пластик материал; таркибида пластификатор ва бўягичлар бўлган коллоксилин (селлюлоза нитрат) асосидаги пластмасса. Ўлчов асбобларининг кўрсаткич ойналари, планшетлар, чизғичлар, музика асбоблари ва ёзув машиналари клавиатураларини тайёрлашда қўлланади. Ёнувчанлиги туфайли С.нинг ўрнига бошқа селлюлоза эфирлари ва синтетик полимерлар кўпроқ ишлатилмокда.