Сема (юн. сема — белги) — мазмун, маъно жиҳатининг энг кичик бирлиги, семема (лексик маъно)нинг таркибий қисми. Мас, "атроф" лексемасининг маъноси (семемаси) "ҳамма" ва "томон" С.ларидан иборат. Ёки "дарахт" лексемасининг семемаси "предмет", "ўсимлик", "эрда ўсувчи", "танали", "илдизли", "шохли", "баргли" ва бошқа С.лардан ташкил топади. Маълум лексиксемантик гуруҳга оид семемалардаги С.лар шу семемалар учун умумий ёки хусусий эканига кўра, 2 асосий турга бўлинади; умумий, бирлаштирувчи (интеграл) С. ва фарқловчи (дифференсиал) С. Умумий С. — бир семантик майдондаги семемаларнинг туташтирувчи Сема Мас, ака, опа, сингил кабилардаги "қариндошлик" Сема Чопмоқ, оқмоқ, сакрамоқ кабилардаги "ҳаракат" Сема Фарқловчи С. — кўп маъноли сўз семемаларидан ҳар бирининг ўзига хос бўлган, улар семемасини бирбиридан фарқлайдиган С. Мас, ака, ука сўзлари каттакичиклик С.си билан, опа, ака сўзлари эса жинс С.си билан фарқланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил