Somiylar
Сомийлар (арабча: السَّامِيُّن ас-сāмиййūн; سَامِيّ сāмийй с. кўпл) [қад. Яҳудийча Шем ёки Сим (Сом) — Нуҳ ўғилларидан бирининг номи] — 1) Олд Осиёда ўз давлатларини барпо этган ва сом тилларининг аждоди бўлган тилларда сўзлашган қад. халқлар (ҳозирги С.нинг отабоболари); 2) сом тиллари оиласига кирадиган тилларда сўзлашадиган қад. ва ҳозирги халқлар.
"С." термини фанга ХВИИИ асрнинг 80й.ларида немис олимлари А. Л. Шлёцер ва И. Г. Эйхгорн томонидан киритилган. "Библия"нинг "Қадимий аҳд" қисмида бир қанча халқлар афсонавий шажара асосида умумий ном билан "Сом ўғиллари" деб аталган. Бирор халқни С.га киритишнинг асосий шарти сом тилларида сўзлашганлиги (ёки сўзлашиши) дир. Сом тиллари сомх,ом тиллари оиласининг бир тармоғини ташкил этади. С. тил жиҳатидан қад. мисрликларга қардошдир.
Фандаги маълумотларга кўра, С.нинг аждодлари қадимда Сахрои Кабирнинг шимолида яшаган деб тахмин қилинади. У ердан тахминан мил. ав. 5минг йиллик бошларида иқлим шароитларининг кескин ўзгариши натижасида шарққа қараб силжиган бўлсалар керак.
Энг кенг тарқалган фикрларга кўра, мил. ав. 4минг йиллик охири — 3минг йиллик бошларида Сомонийлар катта гуруҳ (Шарқий ва Ғарбий)га бўлинган (тилга қараб). Шарқий (шимоли-шарқий) гуруҳ Жанубий икки дарё оралиғининг шимол қисмида жойлашади ва шумерлар билан қўшилади (мил. ав. 3минг йиллик боши). Бу гуруҳ вакиллари аккад тилида сўзлашган. Мил. ав. 3минг йиллик ўрталарида аккадликлар Жанубий икки дарё оралиғининг жан. қисмларига кириб боради, сўнгра Сомонийларнинг шимоли шарқий гуруҳи тили шумер тилини сиқиб чиқаради. Бу гуруҳнинг кейинги такдири Аккад, Оссурия, Бобил тарихи билан боғлиқ.
Сомонийларнинг Ғарбий гуруҳи, ўз навбатида, 2 ёки 3 гурухга бўлинади. Шимоли-ғарбий гуруҳи Фаластин, Сурия, Шимолий икки дарё оралиғига 2 марта келиб жойлашган бўлиб, унинг вакиллари аморийлар ва ханаанлар, кейинчалик финикийлар ва яҳудийлар (мил. ав. 2минг йиллик охиридан) ва С.нинг алоҳида гуруҳи — арамейлар бўлган; арамейларнинг алоҳида қабилалари (халдейлар) Жанубий икки дарё оралиғига силжиган ва ҳаттоки Тигр дарёси бўйларигача кириб борган. С.нинг 3(жан.сомий) гуруҳи мил. ав. 2-минг йилликда Арабистон я. о. ҳудудини эгаллаган. Шу гурухнинг бир қисми у вақтда Жанубий Арабистондаги қад. давлатлар (Майна, Саба, Катабан, Хадрамаут)нинг аҳолиси (маинликлар, хадрамаутликлар, сабейликлар, катабанликлар)ни ташкил этган. Бу гуруҳ вакиллари мил. ав. 1минг йилликда Эфиопия (Ҳабашистон)га тарқалган бўлиши эҳтимол. Жанубий С.нинг шим. гуруҳи мил. ав. 2 ва 1 минг йилликда лихёнийлар, самуд ва бошқа дан иборат бўлган, мил. ав. 1минг йиллик бошларида улар бир умумий ном билан араблар деб аталган. Арабларнинг Арабистон я. о. дан бошқа мамлакатларга чиқиши (мил. ВИИ аср) С. нинг кенг миқёсда тарқалишидан бири ҳисобланади. Ҳозир сомий тилида сўзлашадиган халқларга: араблар, Жанубий Арабистонда яшайдиган Жанубий С.нинг жан. кичик гурухи авлодлари (махри ва шахрилар, Сокотра о. ахолией), Эфиопияда яшайдиган амҳара ва бошқа халқдар, Исроил яхудийлари, сурияликлар киради.
Ад.:Дяконов И.М., Семитоҳамицкие язики, М., 1965; Крачковский И. Ю., Очерки по истории русской арабистики, Соч., т. 5, М.—Л., 1958; Кримский А., Семицкие язики и народи, т. 2—3, М., 1909—1912. Жавли Турсунов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |