Семён Рошелевич Мордухаев (Чунгак) (1949-йил 18-феврал, Тошкент) – совет ва рус театр ва кино актёри, театр режиссёри, Россия халқ артисти (2007)[1].

Семён Чунгак
Туғилган санаси 2-январ 1949-йил
Туғилган жойи Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Касби актёр, режиссёр
Фаолият йиллари 1961–

Биографияси

Семён Мордухаев (Чунгак) 1949-йил 18-февралда Тошкентда яҳудий Мордухаевлар оиласида таваллуд топган. Ота-онаси Рошел ва Сара Мордухаевлар Алишер Навоий номидаги Давлат опера ва балет театрида чиқиш қилишган.

Семён биринчи марта 9 ёшида „Ганга қизи“ филмида кўча боласи Умеш ролини ўйнаган.

Рошелевич мактабдан сўнг Москвага бориб, М. С. Шепкин номидаги олий театр мактабига ўқишга кирган ва уни 1972-йилда тамомлаган.

1977-йилдан „Ромен“ театрида актёр ва режиссёр бўлиб фаолият олиб борган[2].

Семён бир мунча вақт „Эрмитаж“ театрида ҳам рол ўйнаган.

Оиласи

Семён Рошелевичнинг отаси Рошел Сионович Мордухаев (1910-1979), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист, қўшиқчи бўлган. Онаси – Сара Мушеева (Мордухаева), ўзбек совет балеринаси эди. Акаси – Борис Рошелевич Мордухаев (Тошкент) (1937–2021), Рим театри актёри ва режиссёри, РСФСР халқ артисти.

Мукофотлари

Мордухаев 1997-йил Россияда хизмат кўрсатган артист ва 2007-йил Россия Федерацияси халқ артисти унвони соҳиби бўлган[3].

Театрдаги фаолияти

Актёр

"Табор без гитари" – мухбир Алексей

„Болшая вална Ганга“ – Шина

„Вожак“ – Фердик

„Чари“ (повести асосида „Олеся“) – Иван Тимофеевич

„Московская циганка“ – „Интеллектуал“

„Графиня Циганка“ – Дон Хосе

„Грушенка“ – Фирибгар

„Здравствуй, Пушкин!“ – Вогел, Фокс

„Клятва“ – Ванта

„Тоборние игри“ спектаклида етакловчи каби ролларини ижро этган.

Режиссёр

Э. Эгадзенинг „Бегите, кони, бегите“ ва „Ослеплонние“ номли песаларига асосланиб, спектакл қўйган ва унга режиссёрлик қилган.

Манбалар

  1. ↑ „Чунгак, Семён Рошельевич“. Қаралди: 2023-йил 28-ноябр.
  2. ↑ „Чунгак Семен Рошельевич“. 2020-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
  3. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 08.03.2007 г. № 281“ (ру). Администрация Президента России. Қаралди: 2021-йил 8-ноябр.