Sen-Pyer va Mikelon
Сен-Пер ва Микелон – Атлантика океанидаги ороллар гуруҳи, Канаданинг шарқий қирғоқлари яқинида, Нюфаундленд о.дан жан.да. Франсия мулки. Умумий майдони 242 км² бўлган 8 оролдан иборат. Энг йирик ороли – Микелон, 216 км². Иқлими мўтадил океан, нам иқлим; ўртача ҳарорат январда —6°, июлда 14°. Йиллик ёғин 1000 мм гача. Иқлими ва тошлокли сертепа релефи қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ноқулай. Аҳоли, асосан, балиқ овлаш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади. Даррандачилик фермалари (мўйнали ҳайвонлар боқилади) бор. Четга балиқ, балиқ маҳсулотлари, мўйна экспорт қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |