Сендаи — Япониядаги шаҳар. Ҳоншу о.нинг шим.шарқий қисмида. Аҳолиси 1 млн. киши (2000). Мияги префетурасининг маъмурий маркази. Аванпорта — Шиогама. Мамлакатнинг йирик саноат шаҳарларидан. Нефтни қайта ишлаш, электротехника, ёғочсозлик, электроника машинасозлиги, тўқимачилик, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари; университет бор. Кустар усулда бадиий буюмлар тайёрланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил