Sentimentalizm
Сентиментализм (франс. сентимент — ҳистуйғу) — ХВИИИ аср 2-ярми — ХИХ аср бошида Европа ва АҚСҲ адабиёти ва санъатидаги оқим. С.да ҳиссиёт яхшилик ва ёмонликни белгиловчи, инсоннинг қадрқимматини аникловчи асосий меъёр сифатида талқин қилинади. Дастлаб сентиментал кайфиятлар Ж. Томсон ("Йил фасллари", 1730), Э. Юнг ("Тунги юллар", 1742—45), Т. Грей ("Қишлоқ қабристонида ёзилган марсия" 1751) кабилар шеъриятида ва О. Голдсмит, С. Стерн насрида кўзга ташланади. С.нинг Франсиядаги йирик вакиллари — А.Прево, Ж.Ж.Руссо ва бошқа С. аклидрокдан кўра ҳистуйғуни устун қўйиш асосида инсон шахсини тасдиклашнинг янги шакли эди. С. руҳидаги асарларда инсон ҳистуйғулари ҳар томонлама бадиий тадқиқ қилиниб, психологик тахлилга кенг ўрин берилади. Айниқса, ҳистуйгуларнинг табиийлиги улуғланади. С. йўналишидаги асарларда ҳистуйғунинг устувор қўйилиши инсоннинг нафақат ўз олами, балки табиатга бўлган муносабатини ҳам ўзгартирди. С.да табиат инсон кечинмаларига ҳамоҳанг тарзда, унинг ички дунёсини чуқурроқ очишга ёрдам берувчи восита сифатида намоён бўлди. Л. Стерннинг тугалланмаган "Сентиментал саёхат" (1768) асаридан таъсирланган Д. Юм инсоннинг ўз-ўзига қайтиши, ўз-ўзини англаши тўғрисида иррационал назариялар яратди.
Россияда С. ХВИИИ асрнинг 90й.ларида Н.М. Карамзин ижодида ўз аксини топди. Унинг "Бечора Лиза" (1792), "Юлия" каби асарларида оддий кишиларга, деҳқонларга хайрихохлик туйғулари ифодаланади. Бу асарлар рус адабиётига психологик бадиий тахлилни олиб кирди. Сентименталчилар адабиётда мактуб, саёҳатнома, марсия, қасида, идиллия, масал сингари жанрларни тараққий эттирдилар. С. ўзининг энг юксак намуналарида ҳаётга исёнкорона, танқидий муносабатда бўлишни ўргатди, инсоннинг ички оламини, кечинмалари ва ҳиссиётларини эъзозлашни тарғиб қилди.
Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда ХХ аср бошларида жадидчиликнинг шаклланиши, рус ва Европа адабиётидан таржималарнинг кўпайиши, татар, озарбайжон, турк адабиётлари таъсирида янги маърифатчилик ғояларинингўсиши натижасида Беҳбудийнинг "Падаркуш", Ҳамзанинг "Янги саодат", "Заҳарли ҳаёт"; Қодирийнинг "Бахциз куёв", "Жинлар базми" асарларида, Фитрат ва Чўлпоннинг айрим драматик ва лирик асарларида сентиментал кайфиятларга мойиллик, кучли ҳиссиётларга берилиш, ҳиссий-маърифий танқид нишоналари ва майллари яққол кўзга ташланди. Бу майллар 20й.ларнинг ўрталарига қадар давом этди, лекин С. ўзбек адабиётида мустақил оқим тусига кирмади. С. вакиллари (А. С. Гретри, К.Ф. Бах, К.Ф.Д.Шубарт) мусиқага — инсон туйғуларини бе восита акс эттириб, тингловчиларга кучли таъсир эта оладиган санъат тури сифатида алоҳида ўрин ажратган. С.да мусиқий жанрлар ва образлар мажмуаси кенгайди. Ҳажвий операга драматизм унсурлари кириб келди (Н.Пиччинни, П. Монсини, А. Гретри опералари), янги — мелодрама жанри қарор топди, чолғу журнавозлигида ижро этиладиган яккахон қўшиғи (Берлин мактаби вакиллари, рус композиторлар ижодида) ривожланди. Шунингдек, С. Мангейм мактаби ижодкорлари, қисман И. Гайдн, В.АМоцарт, кейинчалик Ф. Шуберт, П. Чайковский ва бошқа композиторлар асарларида ўз ифодасини топган.
Адабиёт
- Трон екая М., Немецкий сентименталноюмористический роман эпохи Просвешения, Л., 1965; Кочеткова Н.Д., Поэзия русского сентиментализма. Н.М. Карамзин, И.И.Дмитриев, в кн., История русской поэзии, т. 1, М.Л. 1968.
Дилдора Рашидова.[1]
китоблар
- "Бечора Лиза" (Николай Карамзин) 1792
- "Жулия ёки янги Хелуза" (Жан-Жак Руссо) 1761
- Франция ва Италия бо'йлаб сентиментал саёҳат (Лоренс Стерне) 1768
- Ёш Вертернинг қайг'улари (Иоганн Волфганг фон Гёте) 1774
- Памела ёки Фазилат мукофотланган (Самуэл Ричардсон) 1740
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |