Sentob
Сентоб — Навоий вилоятининг Нурота туманига қарашли қишлоқ. Туман марказидан 120 километр, Айдаркўлдан 30 километр узоқликда жойлашган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам бой[1]. „Синтоб“ сўзи санскрит тилидан олинган бўлиб, „катта сой“ деган маънони англатади. Аҳолиси 3000 дан зиёд. Улар асосан тожик тилида гапиришади[2].
Сентоб | |
|---|---|
| қишлоқ | |
| 40°34′0″Н 65°41′0″Э / 40.56667°Н 65.68333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Навоий вилояти |
| туман | Нурота тумани |
| Аҳолиси (2023) |
3 000 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Автомобил коди | 85 |
|
| |
О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июлдаги қарори ҳамда О’збекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги фармони билан Нурота туманидаги Сентоб қишлог’ига расман туризм қишлог’и мақоми берилган. Ҳудудда 15 дан ортиқ туристик хизмат ё’лга қо’йилган. Бу ҳудудни туризм қишлог’ига айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш о’ринларига эга бо’лди. Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субекти мавжуд. Қишлоққа мунтазам равишда Англия, Франсия, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.
Диққатга сазовор жойлари
Қишлоқда Сентоб сув омбори, Қадимий карвонсаройлар, „Хўжа Поршо“, „Хўжа Махмад Саврато“ зиёратгоҳлари, Зардуштийлик дини ўчоқларидан бири бўлган қадимий ибодатхона, „Чашмаи ако“ булоғи, қадимий қалъалар мавжуд. Қоя тошларга ишланган В-ВИ асрларга оид петроглифлар, тоғ тепасидаги кўҳна қўрғон қолдиқлари, ХИ-ХВИИИ асрларга оид тошга ўйилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори нуқтасида жойлашган Фозилмон кўли қишлоқнинг диққатга сазовор жойларидандир. Сентоб қишлоғидан 12 км узоқликдаги „Қора тоғ“ қоятошларида кўплаб кўҳи услубига оид араб графикасидаги ёзувлар, Қуръон оятлардан фрагментлар ҳамда қадимий қўрғонларни учратиш мумкин[3].
Туризм
2023-йилнинг март ойида қишлоққа расман „туризм қишлоғи“ мақоми берилган. Синтобга илк сайёҳ 2006-йилда Нидерландиядан келган. Кейинчалик европалик туристлар оқими кучайган. Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиевнинг маълумотига кўра қишлоққа мунтазам равишда Англия, Франсия, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан сайёҳлар ташриф буюришмоқда[4]. Бир ойда қишлоққа 100 — 150 дан ортиқ сайёҳ ташриф буюради[5]. Сентоб қишлоғида 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 та ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган[6].
Қишлоқда 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 та ҳостел фаолият ко’рсатмоқда. Уларга белгиланган стандартлар асосида меҳмон уйлари номи туширилган ко’рсаткичлар о’рнатилди. Айни дамда туризм қишлог’ида 15 дан ортиқ туристик хизмат ё’лга қо’йилган. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички ё’л та’мирланди. Шу билан бирга, тунги ёритиш чироқлари, иккита пиёдалар ко’приги, иккита селфи ҳудуд, учта санитария-гигиена шохобчаси, Сентоб қишлог’ининг рамзий кириш стелласи, туристик ахборот маркази қурилиб, фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди. Тасвирлаб бо’лмас тоза ҳаво, қушларнинг тинимсиз сайраши, атрофда учиб юрувчи хонқизилар, кечки шафақ, тог’ жилг’асининг шилдираши, гуллар ифори, инфонларга хизмат қилаётган эшаклар, до’стона аҳоли, кечалари юлдузларга то’ла осмон... эҳтимол, бу Нурота тог’ларидаги қишлоқнинг диққатга сазовор жиҳатларининг бир қисмидир. Навоий вилоятининг Нурота тумани марказидан 120 километр узоқда жойлашган Сентоб қишлог’иҳ удуддаги диққатга сазовор сайёҳлик ё’налишларидан биридир. Қарийб 3 минг аҳоли истиқомат қиладиган бу қишлоқ со’лим табиати, қадим сивилизасия масканларидан бири экани билан доимо маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар э’тиборида бо’либ келади. Сентоб қишлог’и о’зининг қадим тарихи, маданий-мероси, о’тмиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларининг бугунги кунга қадар сақланиб қолганлиги билан этник қишлоқ бо’либ саналади. Сентоб қишлог’и Айдар ко’лдан 30 км масофа нарида жойлашган бо’либ, шаҳарг’ала-г’овуридан чарчаган ҳар бир киши учун қутқарув айланаси о’рнида хизмат қила олади. Бу жойлар турли хил ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларга бой, улардан айримлари Қизил китобга ҳам киритилган. Шунингдек, флора ва фаунада ягона бо’лган намояндалар ҳам учрайди. Қишлоқ бо’йлаб сайр қиларкансиз, ноёб ва пухта о’йлаб қурилган қадимий шаҳар қолдиқларига тушиб қолгандай бо’ласиз. Қоятошларга ишланган В-ВИ асрларга оид петроглифлар, тог’ тепасидаги ко’ҳна қо’рг’он қолдиқлари, ХИ-ХВИИИ асрларга оид тошга о’йилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори нуқтасидаги Фозилмон ко’ли манзаралари меҳмонларни ҳамиша қизиқтириб келади. Жумладан Сентоб қишлог’идан 12 км узоқликдаги “Қоратог’” қоятошларида ко’плаб ко’ҳи услубдаги араб графикасидаги ёзувлар, Қур’он оятлардан фрагментлар ҳамда қадимий қо’рг’онларни ко’плаб учратиш мумкин. Сентоб қишлог’ида Сентоб сув омбори, Қадимий карвонсаройлар, "Хо’жа Поршо", "Хо’жа Махмад Саврато" зиёратгоҳлари, Зардуштийлик дин учоқларидан бири қадимий Ибодатхона, "Чашмаи ако" булог’и, қадимий қал’алар, мавжуд тарихий обектлар пиктографлар, араб графикасидаги ко’ҳи ёзувлари, тог’ тошларидан қурилган уйлар, о’зига хос тог’ли ҳудуд архитектурасининг сақланиб қолганлиги муҳим тарихий аҳамиятга эга. Шунингдек мазкур ҳудудда сайёҳларнинг мазмунли дам олишларини та’минлаш мақсадида хонадонларда ҳунармандчилик маскани ва кичик музейлар ташкил этилган. Сайёҳлар учун умумий овқатланиш ва ётоқдан ташқари отда, эшакда тог’лар бо’йлаб саёҳатларини ташкил этиш хизмати хамё ё’лга қо’йилган.
Мазкур ҳудуднинг бошқа вилоятдан фарқли жиҳати ушбу ҳудуддан қариб 20 км.тог’ бо’йлаб ко’тарилганда, яёв юрилганда эса то’рт ярим соатлик ё’лда ко’л мавжуд. Мазкур ко’л сув сатҳидан 1650 метр баландликда (бу эса Эйфел’ минорасидан беш баробарга ко’п дегани), тог’нинг устки қисмида умумий майдони 18 км бо’лган табиий ко’л Фозилмон ко’лининг мавжудлиги.
Манбалар
- ↑ „Навоий вилояти Нурота тумани Сентоб қишлоғи фотосаёҳат“. Навоий Тоурисм.уз. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Навоийнинг Швейсарияси. Синтоб қишлоғидан фоторепортаж“. Дарё.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Навоий вилояти Нурота тумани Сентоб қишлоғи фотосаёҳат“. Навоий Тоурисм.уз. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Сентоб сайёҳларнинг севимли масканига айланади“. УзА.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Сентоб – райский уголок полный колорита, душевного тепла и гармонии“. нуз.уз. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Навоийдаги Сентоб қишлоғига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилди“. Кун.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
| Навоий вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |