Сентрифуга (рус. сентр — марказ ва лот. фуга — қочиш) — бир жинсли бўлмаган бирикмалар — суспензиялар,эмулсиялар,шламлар (кукунсимон тоғ жинслари) ва бошқаларни марказдан қочма куч таъсирида таркибий қисмларга ажратувчи аппарат.Асосий қисми ўз ўқи атрофида катта тезликда айланиб турувчи ротор(барабан) ҳисобланади.Иш принсипига кўра, сентрифуга тиндирувчи ва сузувчи(филтрловчи) турларга бўлинади.Тиндирувчи сентрифуга суюлтирилган суспензиялардаги суюқ фазани тиндириш ва консентрацияланган суспензиялардаги қаттиқ фазани чўктириш учун ишлатилади. Сузувчи сентрифуга таркибида суюқ фазаси кам бўлган суспензиялар ва шламлардан қаттиқ фазани сузиб (ажратиб) олиш учун ишлатилади. Тузилишига кўра,сентрифуганинг яхлит роторли ва тешик-тешик (перфорацияланган) роторли турлари бўлади.Кейингисига сузувчи материал қопланади.Сентрифуга яна узлуксиз ишлай-диган ва даврий ишлайдиган хилларга ҳам бўлинади.Юқори дисперсли системалар ва юқори молекуляр бирикмалар (оқсиллар) ни тадқиқ қилишда ултрацентрифугалаш аппаратларидан фойдаланилади.