Сентромера (лот. cентрум, кентро ва мерос — бўлак, қисм), кинетохор — митоз ёки меёз бўлинишда хромосомаларнинг қутбларга силжишини таъминловчи қисми. С.га бўлиниш дуки ипчалари (микронайчалар) бирикади. [[Хромосомалар С.нинг жойлашган ўрни билан бир-биридан фарқ қилади; бундан хромосомаларни тасниф қилишда фойдаланилади (қаранг [[Хромосомалар). С.нинг жойлашишига қараб елкалар (теломерлар) узунлиги ўзгаради. С.нинг жойлашган ўрнига кўра хромосомалар акроцентрик, метацентрик, субметацентрик бўлади. С. жойининг ўзгаришидан хромосома мутацияларини аниқлашда фойдаланилади.

Бу ҳужайра маркази деб ҳам аталалувчи тузилмани 1875 йили Гертвиг очган.Ҳамма ҳайвон ҳужайраларида топилган,фақатгина тухум ҳужайрасида етилиш даврида йўқолади.Интерфаза ҳолатидаги ҳужайраларда сентромера икки сентриоладан (диплосома) иборат бўлиб, бир бирига тоғри бурчак остида жойлашади. Ҳужайра маркази митоз жараёнида бўлиниш дукини ҳосил қилиб,бўлиниш даврида сентросоманинг тузилишини мураккаблаштириб, атрофида нурафшон зона - астрофера ҳосил бўлади.[1]



  1. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда урл= параметрини белгилашингиз керак. .