Сирғали ёки Сергели тумани (тўғри номи Сирғали бўлиб, Сергели номи рус тилидан олинган) — Тошкент шаҳрининг туманларидан бири. Тҳис информатион ис фром "Мавлоно Иззат".

Сергели тумани

Сергели дистриcт
туман
Мамлакат Ўзбекистон
Ташкент Тошкент
Ҳукумат
Асос солинган 1967-йил
Майдон 56 км2 (22 кв ми)
Аҳолиси
 (2020)
164 400

Тарихи

Туманнинг номи маҳаллий Сирғали қозоқ қабиласи номидан келиб чиққан. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани 1967-йил 20-январда ташкил топган. Ҳудуднинг пайдо бўлиши 1966-йилги Тошкент зилзиласидан жабр кўрган аҳолини кўчириш учун бўш ерларда уй-жой қурилиши билан боғлиқдир. 1980–1990-йилларда 1 ва 2 қаватли ёғоч бинолар ўрнига замонавий 4 ва 9 қаватли бинолар қурила бошланди.

Жойлашуви

Сергели тумани ҳудуди марказий темир йўл трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни ўз ичига олади. Туман жануби-ғарбда Чоштепа, Нўғайқўрғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қўйлиқ 5–7, Сергели 1–8, Спутник (Йўлдош), Дўстлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели саноат зонасини қамраб олади. Сергели тумани шимолда Яккасарой тумани, шимол ва шимоли-шарқда Миробод тумани, шимоли-ғарбда Чилонзор тумани, шарқда Бектемир тумани, жануб ва жануби-ғарбда Зангиота тумани ва Янгиҳаёт тумани билан чегарадош.

Яккасарой ва Чилонзор туманлари билан чегараси Ўрта Осиё темир йўли бўйлаб ўтади.

Миробод тумани билан чегараси Ўрта Осиё темир йўли, Қорасув канали ва Янги Қўйлиқ кўчаси бўйлаб ўтади.

Ҳудуднинг Бектемир тумани билан чегараси Хонобод кўчаси бўйлаб ўтади.

Тошкент вилояти Зангиота тумани билан чегараси Тошкент ҳалқа йўли, Янги Сергели кўчаси, Тошкент-Ангрен темир йўлининг бир қисми, Ёқубов кўчаси, Чирчиқ дарёси, Сергели саноат зонаси чегаралари, Чортоқ ариғи, Сергели массиви 5,7,12-квартал чегараси, Дўстлик массиви 2-чи, Салор канали чегараси бўйлаб ўтади.

Географияси

Ҳудуддан Чирчиқ дарёси, Қорасув, Салор, Жўн каналлари, Чортоқ ва Шокир ариқлари оқиб ўтади. Ҳудуддаги қуруқ ер майдони 2800 гектарни ташкил этади (ҳудуднинг 50%). Майдони 5,19 минг гектар бўлиб, шундан, кўкаламзор ерлар 0,347 минг гектар.

Транспорти

Сергели туманида 174 кўча мавжуд бўлиб, Тошкент ҳалқа йўли, Янги Сергели кўчаси, Чоштепа кўчаси, Анна Ахматова кўчаси, Қипчоқ кўчаси уларнинг асосийлари ҳисобланади.

Туман ҳудудида Тошкент халқаро аэропорти, Сирғали авиация отряди, 3-автозавод, РАФ автомобил корхонаси, 4- ва 12-автобазалар жойлашган.

2020-йил охирида Сергели туманида узунлиги 7 километр бўлган янги метро линияси фойдаланишга топширилди. Метро Чилонзор линиясига[1] (Олмазор бекати) туташ бўлиб, 5 та стансияни ўз ичига олади.

25-апрел куни Ер усти ҳалқа йўли линиясининг иккинчи бор қурилишидаги 5 та стансияси (8–12-бекатлар) фойдаланишга топширилди, шундан 4 таси Сергели туманида (9,10,11,12) жойлашган.

Яшаш мадони (Уй-жой фонди)

Туман таркибига Қўйлиқ массивининг 5-7-массиви ҳамда Сергели массивининг 2-8-массивлари киради.

Корхоналар ва ташкилотлар

Маҳаллалар ва уйжой ширкатлари сони 33 та бўлиб, 14 та мавзе ва Йўлдош (Спутник) шаҳарчасидаги (1966-йилда ташкил этилган) 17 та кичик мавзедан иборат. Кўчалар сони 147 та. Сергели туманида 1101 корхона бўлиб, шулардан 167 таси йирик, 252 таси кичик ва бошқа корхоналардир. 330 та саноат корхонасида: мебел, иккиламчи қора ва рангли металл, поршен, гидроскопик пахта, асфалт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. „Файз“ холдинг компанияси, „Мебел“ корхонаси, авиация таъмирлаш заводи, „Новатор“ (трактор поршенлари), „БаракатАлфа“ (гидроскопик пахта), „Греэн wорлд“ (болалар озиқ-овқати, мева шарбатлари), Тошкент темир йўл масофаси (контейнерлар жўнатади) корхоналари, Қуёшдан ҳимоялаш буюмлари заводи (пластмасса ромлар ва бошқалар), „Тошкент“ халқаро аэропорти, Сергели авиаотрядлари, 3 автокомбинат, „РАФ“ автокорхонаси (йўловчиларга кичик автобусда хизмат кўрсатилади), 4- ва 12-автобус саройлари мавжуд. Шунингдек, 973 та тадбиркор фаолият кўрсатади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 5 та мактабдан ташқари таълим маркази, 6 касб-ҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби бор. Соғлиқни сақлаш системасида 491 ўринли 3 та шаҳар касалхонаси, 5 поликлиника, туғруқхона, тери таносил касалликлари диспансери, 33 дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. Ст.да Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодиёт миллий банки, Саноат қурилиш банки, „Асакабанк“, Уй-жой жамғарма банки, Халқ банки бўлимлари мавжуд. Шаҳардаги энг йирик савдо мажмуаларидан Сергели деҳқон бозори, „Автомакон“ бозори, Пойтахт Сергели савдо маркази ишлаб турибди. 8 кутубхона, 3 маданият уйи, Усмон Носир ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа мактаби бор. 106 спорт иншооти, шу жумладан, стадион, 5 сузиш ҳавзаси, 43 спорт зали, 51 спорт майдончаси, 4 соғломлаштириш спорт мажмуаси мавжуд[2].

Маданий мерос обектлари

Сергели вилоятида Хонободтепа ва Шоштепа археологик ёдгорликлари мавжуд. Вилоят ҳудудида Қўгайтепа тепалигида Нўғайқўрғон аҳоли пункти қолдиқлари, И–ХВИ асрларга оид археологик ёдгорлик мавжуд[3].

Манбалар