Сергей Миненко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Миненко
Таваллуд санаси 1971-йил 18-май (1971-05-18) (55 ёш)
Таваллуд жойи Қирғизистон
Бўйи 182 см
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992—1995 Qirgʻiziston Ак-Марал 77 (-55)
1996 Oʻzbekiston МҲСК 14 (-20)
1997 Qirgʻiziston Динамо Бишкек 14 (-8)
1998—2000 Qirgʻiziston Полёт Бишкек 40 (-34)
Миллий терма жамоа
1996—1997 Qirgʻiziston Қирғизистон 6 (-17)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Сергей Миненко (русча: Миненко, Сергей; 1971-йил 18-май) — қирғизистонлик собиқ футболчи, дарвозабон позициясида ўйнаган. Қирғизистон терма жамоасида ўйнаган.

Биография

Сергей профессионал футболдаги дебютини Қирғизистон Премер-лигасининг биринчи мавсумида Тўқмоқнинг „Спартак“ (кейинчалик „Ак-Марал“ номига ўзгартирилган) клубида ўтказган. Ак-Марал клуби сафида тўрт мавсумни ўтказиб, миллий чемпионатнинг кумуш (1993) ва бронза (1994) медали соҳиби ва Қирғизистон Кубоги соҳибига айланган.

1996-йили Тошкентнинг МҲСК жамоаси сафида Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этган. Ҳарбийлар жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказиб, бронза медалларини қўлга киритган.

1997-йил Қирғизистонга қайтди ва янги мавсумни Бишкекнинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Бишкек жамоаси сафида 1997-йилги миллий чемпионатда ғолиб чиққан. Кейинчалик Бишкекнинг „СК Свердловск ИИБ“ жамоасида (кейинчалик – „Полёт“) ўйнади. Полёт клуби билан 1999-йилда бронза медалларини қўлга киритган. Умуман олганда, фаолияти давомида Қирғизистон олий лигасида 131 та ўйин ўтказган.

1996-йил 24-январда Саудия Арабистонига қарши Осиё Кубоги саралаш баҳсида Қирғизистон терма жамоасида дебют қилган[1]. Умуман олганда, 1996—1997-йилларда миллий терма жамоа сафида 6 та ўйин ўтказган.

2000-йилда у жиддий жароҳат олган, шу сабабли фаолиятини якунлашга мажбур бўлган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Саудовская Аравия 3 : 0 Киргизия“. 2019-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-июн.
  2. ↑ „«Полет» высокого полета“. 2019-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-июн.

Ҳаволалар