Serpentinit
Серпентинит - ўта асосли тоғ жинси, доғли ва йўл-йўлли тузилишга эга. Бу хусусияти билан илон терисини эслатади. Шунинг учун офиолитлар (офис — илон) деб ҳам аталади. Осон ишлов берилиши сабабли улардан безак буюмлар ва тақинчоқлар, қора металлургия учун оловбардош ғиштлар тайёрланади. С, асосан, толали хризотил, варақли антигорит ва массив лизардитдан иборат. Доимо карбонат ва магнетит қўшимчаларига эга. Кам миқдорда талк, актинолит, тремолит, брусит, хлорит, кварс, халседон ва бошқа минераллар учрайди. С.даги минераллар сони 70 дан ошади. С. дунитгарсбургит таркибли ўта асосли жинсларнинг босқичли ўзгариши (серпентинланиш) туфайли вужудга келади. Серпентинланишнинг дастлабки боскичида лизардит, кейинчалик хризотил ва якунида антигорит шаклланади. С. асосида хризотиласбест, антофиллит, талк ва бошқа конлар ҳосил бўлади. С. массивлари Урал, Шимолий ва Жанубий Кавказ ва Помир, Жанубий Фарғона водийси, Жанубий ва Шимолий Нурота чуқур ер ёриқлари зоналарида, Томдитоғ ва Султон Увайс тоғларида ривожланган. Султон Увайсдаги С. ўзгаришидан йирик Қизилсой, Зенилбулоқ, Қазғантоғ ва талксимон жинслар ҳамда вермикулит конлари вужудга келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |