Сервер Рустемович Мустафаев (украинча: Сервер Рустемович Мустафаєв, 1986-йил 5-майда Зиядин, Самарқанд, Ўзбекистон) – миллати қрим-татар, ҳуқуқ ҳимоячиси ва фуқаролик ҳуқуқлари ташкилоти бўлган Қрим бирдамлиги координатори.

Сервер Рустемович Мустафаев
Таваллуди 1986-йил 5-май (1986-05-05) (40 ёш)
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина
Таълими Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университети
Касби Инсон ҳуқуқлари фаоли, жамоат арбоби
Мукофотлари

Ҳаёти

Сервер Мустафаев 1986-йил 5-майда Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг Зиядин шаҳрида туғилган. Унинг оиласи кейинчалик Қримга қайтиб, Боқчасаройда яшаган. 2014-йилда Мустафаев сиёсий маҳбуслар оилаларига фаол ёрдам беришни бошлади ва фаолияти Қримдаги сиёсий маҳбуслар оилаларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган „Қрим бирдамлиги“ фуқаролик ҳуқуқлари ташкилотининг координаторларидан бирига айланди.

2018-йилнинг 21-май куни Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Сервер Мустафаевнинг Боқчасаройдаги уйида тинтув ўтказиб, Симферополга олиб кетишади.

У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.5-модданинг 2-қисми „Террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш“ айби билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, Жиноят кодексининг 278-моддаси билан „Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик“ айби билан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишиниши мумкин.

Мустафаевнинг адвокати берган маълумотларга кўра, унга қарши ягона далил сифатида бир нечта қисқа жавоблар, жумладан Сервер Мустафаевнинг 2016-йил 2-декабр куни масжидда бўлиб ўтган йиғилиш чоғида берган саволи ёзилган аудиоёзув бор. Тергов натижаларига қарамай, Мустафаев „Ҳизб ут-Таҳрир“ исломий ташкилотининг яширин йиғилишида иштирок этган деган хулосага келинди.

2020-йил март ойида Украина ҳукумати унинг касаллигига норозилик билдириб, унда CОВИД-19 аломатлари борлигини, аммо тегишли даволанишдан бош тортганини айтди[1].

2020-йил 16-сентабр куни Мустафаев Россия ҳарбий суди томонидан ўн тўрт йилга оғир тартибли колонияда жазони ўташга ҳукм қилинди[2].

Реаксия

Россия фуқаролик ҳуқуқлари жамияти „Мемориал“ Сервер Мустафаевни „Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш дастури“га киритди.

Халқаро Амнистия ва Фронт Лине Дефендерс халқаро ташкилоти Мустафаевнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилмоқда[3]. Ҳуман Ригҳц Wатч ташкилоти маълумотларига кўра, Мустафаев ва яна олти қрим татарига нисбатан қамоқ жазолари Қрим Россия Федерацияси томонидан аннексия қилинганидан кейин сиёсий сабабларга кўра содир бўлган жиноий таъқибларнинг бир қисмидир[4].

2018-йил июн ойида Европарламент Россия ҳукуматидан ноқонуний ҳибсга олинган Украина фуқароларини, жумладан Сервер Мустафаевни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди[5].

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти қошидаги АҚШ миссияси қрим-татар сиёсий маҳбуслари, жумладан Сервер Мустафаевнинг соғлиғидан хавотирда эканлигини билдирди ва уни озод қилишга чақирди[6].

2022-йил 10-декабр куни Фуқаролик эркинликларини ҳимоя қилиш маркази раҳбари Олександра Матвиичук 2022-йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотини топшириш маросимида ўқилган Нобел маърузасида Сервер Мустафаев ҳақида шундай деди: „Халқаро тинчлик ва хавфсизлик тизими энди ишламайди. Қрим-татарлари Сервер Мустафаев ва бошқалар ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун Россия қамоқхоналарига ташланган“[7].

Мукофотлари

2020-йил 21-август куни Мустафаев Украина президенти Володимир Зеленский томонидан „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирланди[8].

Манбалар

  1. ↑ „Кйив демандс Руссиа треат политиcал Украиниан присонер Мустафаев wҳо ҳас CОВИД-19 сймптомс“ (эн). Интерфах-Украине (2020-йил 23-март). Қаралди: 2020-йил 28-март.
  2. ↑ „РУССИА/УКРАИНЕ: ФУРТҲЕР ИНФОРМАТИОН: CРИМЕАН ТАТАР РИГҲТС ДЕФЕНДЕР СЕНТЕНCЕД: СЕРВЕР МУСТАФАЕВ“ (эн). Амнестй Интернатионал (2020-йил 11-декабр). Қаралди: 2021-йил 8-феврал.
  3. ↑ Аррест оф Сервер Мустафаев
  4. ↑ „Руссиан Репрессион а Персистент Реалитй ин Cримеа“ (эн). Ҳуман Ригҳц Wатч (2020-йил 22-сентябр). Қаралди: 2021-йил 8-феврал.
  5. ↑ „Эуропеан Парлиамент ресолутион он Руссиа, нотабле тҳе cасе оф Украиниан политиcал присонер Олег Сенцов“ (Энглиш). Эуропеан Парлиамент.
  6. ↑ Он Руссиаъс Онгоинг Аггрессион агаинст Украине анд Иллегал Оccупатион оф Cримеа
  7. ↑ „Тҳе Нобел Леcтуре гивен бй Нобел Пеаcе Призе Лауреате 2022 Cентер фор Cивил Либертиэс [ЭН“]. Нобел Призе (2022-йил 12-октябр).
  8. ↑ „Указ президента України №335/2020“ (ук). Офіційне інтернет-представництво Президента України. Қаралди: 2020-йил 25-август.