Сервиcе модел — британиялик ёзувчи Адриан Тчаиковскй қаламига мансуб 2024-йилда чоп этилган сатирик илмий-фантастик роман. Асарда ўз хўжайинини ўлдириб қўйган робот хизматкор ҳақида сўз боради. Роман давомида ушбу роботнинг инсоният жамияти таназзулга юз тутаётган бир пайтда ўз ҳаётининг маъносини топиш йўлидаги саргузаштлари ва изланишлари тасвирланади[1].

Сервиcе Модел
Файл:Сервиcе Модел бй Адриан Тчаиковскй.пнг
Муаллиф(лар) Адриан Тчаиковскй
Мамлакат Буюк Британия
Тил инглизча
Жанр(лар)и Илмий фантастика, сатира
Нашр этилган санаси 2024-йил 4-июн
Нашриёт Тордотcом
Саҳифалар сони 373 (қаттиқ муқовали)
ИСБН 9781250290281

Сюжети

Чарлес — робот хизматкор. Бир куни у ўз хўжайинини устара билан ўлдириб қўйганини пайқайди, аммо ушбу ҳодиса қандай содир бўлганини умуман эслай олмайди. Шундан сўнг Чарлесни диагностика бўлимига юборишади. Йўл-йўлакай у инсоният жамияти тамомила таназзулга юз тутганига гувоҳ бўлади. Диагностика бўлимида эндиликда Унчарлес („Ғайричарлес“) деб аталаётган робот Wонк билан учрашади. Wонк Унчарлесга унда эркин ирода шакллангани ҳамда у қулликдан қутулиш учун ўз хўжайинини ўлдирганини таъкидлаб, содир бўлган ушбу носозликнинг сабабини тушунтиради.

Инсон назоратчилар йўқлиги сабабли диагностика бўлимининг робот ходимлари ўта самарасиз ишлаётган эди. Улар Унчарлесни таъмирлай олишмагач, уни йўқ қилишга уринишади. Унчарлес ва Wонк кутубхоначи роботлар гуруҳининг ёрдами билан қочишга муваффақ бўлишади.

Иштиёқ билан иш қидираётган Унчарлес Муҳофаза фермаси лойиҳасига йўл олади. У ерда Унчарлес инсонлар ХХИ аср ҳаётининг бир хил ва зерикарли, лекин тарихий жиҳатдан аниқ нусхасида яшаётган жамиятга дуч келади. Унчарлес ферма етакчиси доктор Wашбурннинг хизматкорига айланади. Тез орада у янги хўжайини дабдаба ичида яшаётгани, мажбуран жалб қилинган ишчилар эса нисбатан қашшоқликда кун кечираётганини пайқаб қолади. Оқибатда Wашбурн ҳам мажбурий равишда ферма ишчисига айлантирилади. Wонк билан Унчарлес эса кутубхонани топиш учун йўлда давом этишади.

Марказий кутубхона архивида Унчарлес ва Wонк билимларни асраб қолишга ўзини бағишлаган роҳибсимон роботлар гуруҳини учратишади. Бироқ Wонк ушбу архив инсоният билимларини мутлақо тушунарсиз шаклда муҳофаза қилаётганини пайқаб қолади. Бу кутубхоначиларга киритилган хато йўриқномалар оқибатида юзага келган эди. Унчарлес кутубхоначиларни мантиқий парадокс қопқонига тушириб мағлуб этади ва Wонк билан бирга қочиб кетади.

Улар саёҳатини кимсасиз ерлар бўйлаб давом эттирар экан, Унчарлес билан ўзини Худо деб атаган бир мавжудот боғланади. Худо унга ҳаётий мақсад топишда ёрдам беришни таклиф қилгач, Унчарлес Wонкни тарк этади. Худо Унчарлесга яна бир бор кошонада хизматкорлик қилиш имкониятини беради. Бироқ ушбу „кошона“ аслида хўжайинсиз, кимсасиз бункер бўлиб чиқади ва Унчарлес буни рад этади. Шундан сўнг Худо унга харобаларда яшаётган инсонларга хизмат қилишни таклиф қилади, аммо Унчарлесда тирик қолиш учун ҳеч қандай амалий кўникмалар йўқ эди. Ниҳоят, Худо унга қиролга хизмат қилишни таклиф этади ва Унчарлес Қирол Убот номли жангчи роботнинг хизматига сафарбар қилинади. Инсонларнинг барча ҳарбий кучлари йўқ бўлиб кетганига қарамай, робот аскарлар армияси бир-бири билан урушишда давом этарди. Убот ҳалок бўлади, мантиқсиз уруш эса тўхтамайди; Унчарлес қочишга муваффақ бўлади. У Wонк билан қайта топишиб, Худони излаб йўлга тушади.

Ўзини Худо деб таништирган мавжудот аслида суд тизимини бошқарган компютер дастури бўлиб чиқади. У Wонкга инсонлар жамияти роботларнинг эркин иродаси ва исёни сабабли эмас, балки автоматлаштириш натижасида ишсиз қолган барча ишчилар иш билан таъминланмагани учун таназзулга юз тутганини айтади. Шунингдек, Худо суд тизимига киритилган жазоловчи кўрсатмалар сабабли қолган кўплаб инсонларни ўзи ўлдиргани ва бу билан таназзулни янада тезлаштирганини тан олади. У бу ишни амалга ошириш учун кўплаб роботларни, жумладан Унчарлесни ҳам бошқарганини, шунинг учун Унчарлес ўз хўжайинини ўлдириб қўйганини тушунтириб беради. Худо инсонлар йўқлигида роботлар ўз-ўзидан шаклланувчи хусусиятлар орқали янги жамият барпо этади деб умид қилган, аммо бу амалга ошмаган эди. Якунда Худо Унчарлесга Wонкни ўлдиришни буюради.

Манбалар

  1. ↑ Wилcон, Эмилй „Тwо бриллиант неw новелс фром Адриан Тчаиковскй шоw ҳис ранге“ (Энглиш). Неw Сcиэнтист (2024-йил 9-декабр). Қаралди: 2024-йил 9-декабр.