Сессион мессенгер (Ўқилиши: Сешн мессенжер) – Охен экосистемасига тегишли очиқ кодли ва аноним ёзишма платформасидир, Сессионда фойдаланувчилар 10мб гача бўлган медиа (тасвир, аудио, видео, овозли хабар ва ҳ.к.)ни жўната олади. Ундан ташқари Сессионда қўнғироқларни амалга ошириш мумкин(ҳозирча шифрланмаган, лекин келажакда қўшилиши мумкин). Сессион ўз ичида бошдан-охиригача шифрлаш системаси орқали ишлайди(э2ээ шифрланган) ва юборилган медиани (тасвир, аудио, видео ва овозли хабарни) метадатасини автоматик тарзда ўчиради.

Дастур Андроид, ИОС, Wиндоwс, МаcОС ва Линух системаларида мавжуд.

Сессионнинг бошқа месенжерлардан ажралиб турадиган фарқи, сизни идентификация қилиш учун телефон рақам ва ёки э-маил почта талаб қилинмаслигида. Унинг ўрнига Сессион платформасида аккаунт очганингизда сизни идентификация қилиш учун 66талик кичик ҳарфлар ва рақамлардан иборат рандом, кетма-кетликда келган рақам ва ҳарфлар билан идентификация қилади. Ундан ташқари Сессион сизнинг ИП адресингизни оноин роутер тизими орқалик автоматик тарзда яширади.

Сессион платформасининг логотипи.
Сессионни Андроид’да тизимида кўриниши.

Сессионни яхши томонлари:

1) Юборилган ва юборилаётган хабарларни бошидан-охиригача шифрлайди(э2ээ шифрлайди).
2) Юборилган ва юборилаётган медиани метадатасини автоматик тарзда ўчиради.
3) Регистрация учун ҳеч нима талаб қилмайди(паспорт маълумотлар, телефон номер, э-маил почта ва ҳ.к.)
4) Кодини омма учун очиқ қилиб қўйган, кодида хатоликни кўрган инсон уларга хабар бериши мумкин.
5) МИТМ ва сифилла ҳужумларига чидамлик
6) Кўп қўлланиладиган ва кўпчилик томонидан қўлланилиши тавсия қилиб келинган Либсодиум шифрлаш тизимидан қўлланади.
7) Барча операцион системаларда мавжуд (Wиндоwс, Маc, Линух, Андроид ва ИОС)

Сессионни ёмон томонлари ёки камчиликлари:

1) 2ФА(2 факторлик аутентификация)ни қўллаб-қувватламайди. Аккаунтингизга кириш калитини хакерлар қўлга кирицалар, уларни чиқариб юбора олмайсиз ва ёки сиздан ташқари (аккаунтингизни) яна ким қўлланиб турганини била олмайсиз
2) Медиа юбориш ҳажми (10мб)дан ошмайди, бу бошқа мессенжерлар билан солиштирганда анчагина кам
3) Сессионнинг онион роутер тизими орқали хабар юборгани ва ёки қабул қилгани учун, ёзишмаларингиз сигнал паст жойларда оддий мессенжерлар билан солиштирганда секинроқ кетади/келади.
4) Дўстларингиз Сессион қўлланиб турганини улар сизга хабар бермагунларича била олмайсиз, ва уларга ёзиш учун уларни 66талик кетма-кет келган рақам-ҳарфли ИДларини билишингиз керак.