Сфинкс, Сфинга – 1) юнон мифологиясидаги қанотли ярим аёл, ярим урғочи шер; Фива яқинидаги қоя устида яшаб, йўловчиларга топиб бўлмайдиган топишмоқ айтиб жавоб ололмагач, уларни еган. Сфинкс топишмоғи („Ким эрталаб 4 оёқлаб, тушда 2 оёқлаб, кечқурун 3 оёқлаб юради?“) жавобини Эдип топган (унинг жавоби: „Инсон болаликда 4 оёқлаб, улғайганда 2 оёқлаб ва кексайганда 3 оёқлаб юради“); шу жавобдан сўнг Сфинкс қоядан ўзини ташлаган; 2) Қадимги Мисрда танаси шерники, калласи одамники (баъзан ҳайвонники) бўлган афсонавий махлуқ ҳайкали.

Шунингдек, сфинкс ичида ҳеч ким билмайдиган сир яширадиган ёки ичида алами бўла туриб доим кулиб юрадиган кишиларни таърифлаш учун ишлатиладиган сўз ҳам ҳисобланади.


Сфинкс сўзи юнончадан олинган бўлиб „бўгиш“ деъган маънони англатади.