Шабарон, Шаброн (эронча Шопур номидан) — 1) Озарбайжондаги қад. шаҳар харобаси. Куба шаҳридан 25 км жан.шаркда жойлашган. Сосонийлардан Хусрав 1 Ануширвон томонидан асос солинган (ВИ аср) Шу номдаги тарихий вилоят маркази бўлган. Ўрта асрларда Ширвон таркибига кирган, ипак савдосининг йирик маркази ҳисобланган. Шабарон оркали Астрахон — Шемаха карвон йўли ўтган. ХВИИИ аср бошида турклар томонидан вайрон қилинган; 2) Озарбайжондаги тарихий вилоят. Каспий денгизининг Кавказ соҳилида жойлашган. Мил. ав. ВИИ асрда Шабарон ҳудудида подшо скифлари қабила иттифоқи — Ашгуз вужудга келган. У Оссурия қулаб, Урарту заифлашгач, ўз ҳукмронлигини Шарқий Закавказенинг бутун қудудига тарқатган. Мил. И—ИИ асрларда Шабарон Кавказ массагетлари (мазкутлар) подшолиги таркибига кирган, ИВ—ИХ асрларда Шабарон ҳудудида қад. лезгинларнинг Хурсан князлиги мавжуд бўлган; ИХ аср ўрталаридан Ш.Ширвон таркибида.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Шабарон" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-05-17 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиёт

  • Минорский В.Ф, История Ширвана и Дербенда Х—ХИ вв., М., 1963.