Шаффоф шиша шар.

Шаффофлик модданинг ўзидан ёруғликни ўтказа олиш хоссасидир. Ёруғликни тўлиқ, ютмай ўтказувчи модда мутлақ шаффоф дейилади. Кундалик ҳаётда "шаффоф" атамаси остида фақат кўринувчи ёруғликни ўтказувчи модда назарда тутилади; бироқ умуман олиб қаралганда, бошқа ёруғлик тўлқинларини ютмай ўтказувчи модда ҳам шаффофдир (масалан, кўринувчи ёруғликни ўтказмайдиган қалин мато рентген тўлқинларини ўтказади, демак у рентген нурларига нисбатан шаффофдир).

Шаффоф моддаларга мисол қилиб ҳаво, сув, шишанинг кўп ва пластмассанинг баъзи турларини келтириш мумкин.