ГОЛЛ (Гаулле) Шарл де (1890.22.11, Лилл — 1970.9.11, Коломбеле Дёз-Эглиз) — Франсия Президенти (1959— 69). 1940-йил Лондонда антигитлерчилар коалициясига қўшилган. "Озод Франсия" (1942-йилдан "Курашаётган Франсия") ватанпарварлик ҳаракатига, 1941-йил эса "Франсия миллий қўмитаси"га асос солган. 1943-йил Жазоирда тузилган "Франсияни озод қилиш миллий қўмитаси"га раҳбар бўлган. 1944-йил июнда Голл бу қўмитани Франсия Республикасининг Муваққат ҳукуматига айлантирган. Франсия Муваққат ҳукумати бошлиғи (1944—1946 йил январ). Урушдан сўнг "Франсуз халқини бирлаштириш" партияси ташкилотчиси ва раҳбари. 1958-йил Франсия бош вазири. Голлнинг ташаббуси билан президент ҳуқуқини кенгайтирувчи янги конституция тайёрланган (1958). Унинг президентлиги даврида Франсия ўзининг ядровий куролини барпо этиш режаларини амалга оширган, НАТО ҳарбий ташкилотидан чиққан[1].

Чарлес де Гаулле

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил