Sharof Rashidov
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Шароф Рашидович Рашидов (6-ноябр (24-октабр эски ҳисоб бўйича) 1917 — 31-октабр 1983) — совет партия ва давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974), Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари. 1939-йилдан КПСС аъзоси. Жиззах педагогика техникумини (1935), Самарқанд Давлат Университетининг филология факултетини тугатган (1941). Самарқанд вилояти газ.да масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937-41,1943). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941-йил ноябр — 1942). Ўзбекистон КП Самарқанд вилоят комитети котиби (1944-47), „Қизил Ўзбекистон“ газета муҳаррири (1947- 49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949-50). Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (195059). Ўзбекистон КП МК 1котиби (1959 83). КПСС МК Сиёсий бюроси (Президиуми) аъзолигига номзод (1961-83). 2 марта Меҳнат Қаҳрамони (1974, 1977).
| Шароф Рашидов | ||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Файл:Шароф Рашидов.жпг | ||||||||||||||||||||||||||
|
Мансаб даври 1959-йил 15-март – 1983-йил 31-октябргача | ||||||||||||||||||||||||||
| Ўтмишдоши | Собир Камолов | |||||||||||||||||||||||||
| Вориси | Иномжон Усмонхўжаев | |||||||||||||||||||||||||
|
Мансаб даври 1950-йил 21-август – 1959-йил 24-мартгача | ||||||||||||||||||||||||||
| Ўтмишдоши | Амин Ниёзов | |||||||||||||||||||||||||
| Вориси | Ёдгор Насриддинова | |||||||||||||||||||||||||
| Шахсий маълумотлари | ||||||||||||||||||||||||||
| Таваллуди |
24-октябр 1917-йил Жиззах, Сирдарё вилояти, Россия империяси | |||||||||||||||||||||||||
| Вафоти |
31-октябр 1983-йил (66 ёшда) Элликқалъа тумани, Қорақалпоғистон АССР Ўзбекистон ССР, СССР | |||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги |
| |||||||||||||||||||||||||
| Миллати | ўзбек | |||||||||||||||||||||||||
| Сиёсий партияси | КПСС, 1939-йилдан | |||||||||||||||||||||||||
| Турмуш ўртоғи | Рашидова Хурсан Ғофуровна (1920-2003) | |||||||||||||||||||||||||
| Болалари | қизлари, Сайёра, Дилором, Гулнора ва Светлана (1952-2021)[1], ўғли Илҳом (Владимир) | |||||||||||||||||||||||||
| Маълумоти | Ўзбекистон Давлат университети | |||||||||||||||||||||||||
| Мукофотлари |
| |||||||||||||||||||||||||
Рашидов адабиётга шоир сифатида кириб келди ва 1йирик асари — „Чегарачи“ достони 1937-йилда нашр қилинди. Фашизмга қарши кураш туйғулари билан сугорилган „Қахрим“ шеърлар тўплами 1945-йилда чоп этилди. Рашидов даврнинг муҳим ҳисобланган муаммоларидан бири — қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш мавзуида „Ғолиблар“ қиссасини (1953) ёзди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт орқасида қаҳрамонона меҳнат қилган халқ ҳаётига бағишланган „Бўрондан кучли“ (1958) ва „Қудратли тўлқин“ (1964), „Ғолиблар“ (1972) романларини яратди. Рашидов халқ ва мамлакат ҳаётида рўй берган воқеаларни давлат ва партия арбоби сифатида мушоҳада этиб, адабиётнинг бадиийлик мезонларидан кўра ғоявийлик тамойилига кўпроқ эътибор берди. Ҳинд халқ афсонаси асосида ёзилган „Кашмир қўшиғи“ лирик қиссаси (1956) Рашидов ижодида алоҳида ўринни эгаллайди.
Рашидов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёдкорлик ишлари билан бирга қишлоқ хўжалиги ерларидан экстенсив фойдаланиш оқибатида экологик вазиятнинг бузилиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши каби нохуш ҳолатлар ҳам юз берди. Рашидов вафотидан сўнг Марказ томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорлари унга юкланиб, 80-йиллар қатағонида ноҳақ қораланди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Рашидовнинг номи оқланди. Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Рашидов таваллудининг 75 йиллиги нишонланди. Рашидов Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройи меъморий мажмуаси учун қурилиш ғоясининг муаллифи ва ижодий раҳбари сифатида вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланган (1994). Сирдарё вилоятидаги туман, Тошкент ва Жиззах шаҳридаги кўчалар, мактаблар, маҳаллаларга унинг номи берилган. Жиззахда Рашидов ҳайкали ва музейи бор. „Чиғатой“ қабристонига дафн этилган.[2]
Рашидов сиёсатга қадар
Шароф Рашидов Октабр инқилобидан бир кун олдин Жиззахда, деҳқон оиласида дунёга келган.
Самарқанддаги Ўзбек Давлат Университетининг филолигия факултетини (1941), БКП (б) МК қошидаги Бутуниттифоқ Партия Мактабини (БПМ) (1948, сиртқи) битирган. Жиззах педагогик техникумини битирган. 1935-йилдан ўрта мактабда ўқитувчилик билан шуғулланган. 1937-41-йилларда Самарқанд вилоятининг „Ленин йўли“ газетасида масъул котиб, масъул муҳаррир ўринбосари, газета муҳаррири лавозимларида ишлаган.
1941-42-йилларда Совет Армияси таркибида Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган. Ўзбекистонга совет-олмон фронтининг ярадорлари билан қайтган. 1943-44-йилларда „Ленин йўли“ газетасида муҳаррир. 1944-47-йилларда Ўзбекистон КП(б) Самарқанд вилояти қўмитаси котиби. 1947-49-йилларда „Қизил Ўзбекистон“ республика газетасида масъул муҳаррир.
Рашидов сиёсий арбоб сифатида
1949—1950-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси. 1950-1959-йилларда Ўзбекистон ССР Олий Совет Президиуми раиси ва СССП Олий Совет Президиуми раиси ўринбосари. 1959-йил март ойидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби. У 1937—1938-йиллардаги Ўзбекистон зиёлилари вакилларининг (бегуноҳ маҳкумларни) реабилитация қилиш ташаббуси билан чиққан. КПСС ХИХ-ХХИВ сездлари делегати; 1956-йилдан МК аъзолигига номзод, 1961-йилдан КПСС МК аъзоси. Шароф Рашидов 1960-йиллардан бошлаб халқаро сиёсат майдонида чиқишлар қила бошлади. 1962-йилда Куба инқирози пайтида у Фидел Кастро билан музокараларда совет делегациясига раҳбарлик қилди. 1961-йилдан МК Президиуми аъзолигига номзод, 1966-йил апрелидан Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси МК Сиёсий буроси аъзолигига номзод. 1966-йил апрелдан КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига номзод. ИИИ-Х чақириқ СССР Олий Совети депутати. 1970-йилдан СССР Олий Совети Президиуми аъзоси. 1966-йилда Тошкентда А.Косигин воситачилигида Ҳиндистон Бош вазири Л.Шастри ва Покистон Президенти Муҳаммад Аюбхон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу музокараларни тайёрлашда Шароф Рашидов ҳам иштирок этган[3].
Икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974), (1977). Ленин мукофоти лауреати. 6 марта Ленин ордени билан, 4 марта бошқа орденлар билан, шунингдек медаллар билан тақдирланган. 1994-йилда Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти берилган[4].
Рашидов даврида Ўзбекистонда саноатнинг ривожланиши
Рашидовнинг номи унинг раҳбарлиги даврида содир бўлган минтақанинг иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ. Шароф Рашидов даврида бартилган В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси дунёдаги энг йирик бешта авиация корхоналаридан бирига айланди. Бу ерда йилига 60 дан ортиқ йирик самолётлар ишлаб чиқарилган. Тошкент трактор заводида йилига 21 мингдан ортиқ трактор, „Ташселмаш“да 10 мингдан ортиқ пахта териш комбайнлари ишлаб чиқарилган. 1969-йилда Ўзбекистонда Мурунтов олтин кони ўзлаштирилди, ундан йилига 100 тонна олтин қазиб олинди.
Рашидов даврида Ўзбекистон енгил ва озиқ-овқат саноати ривожланган индустриал-аграр республикага айланди, оғир саноат ўн баробар ўсди. Йирик иссиқлик электр стансиялари (Тошкент, 1971-йилдан, Сирдарё, 1975-йилдан, Навоий, Ангрен ДУКлар) ва гидроэлектр стансиялари (Чорвоқ, 1972-йилдан) қурилди, газ (Газли кони, 1961-йилдан) ва нефт қазиб олиш ўзлаштирилди. Машинасозлик соҳалари сезиларли даражада (электротехника, радиоэлектроника, приборсозлик, авиация) ривожланди[5].
Рашидов даврида Ўзбекистонда маданият тараққиёти
Рашидов даврида 1966-йилдан бошлаб Ўзбекистон пойтахти Тошкент қайта қурилди. Янги музейлар, боғлар, театрлар, ёдгорликлар барпо этилди. 1970-йилда Самарқанднинг 2500 йиллиги нишонланди, шу муносабат билан Самарқандда йирик тадбирлар ўтказилди, шаҳар тарихи музейи, опера ва балет театри очилди. 1977-йилда Ўрта Осиёда биринчи марта Тошкентда метро очилди[6].
1969-йилда Самарқандда темурийлар даври санъати тарихига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди. 1973-йилда машҳур олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллиги кенг нишонланди, бадиий филм суратга олинди.
Ўзбекистонда Шароф Рашидов раҳбарлигидаги илмий-тадқиқот институтлари сони 1960-йилдаги 64 тадан 1980-йилларнинг бошларида 100 тага етди. Шароф Рашидов ташаббуси билан Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Археология институти ташкил этилган.
Рашидов ёзувчи сифатида
1945-йили Шароф Рашидовнинг — „Менинг нафратим“ номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. „Ғолиблар“ повестида (1951) халқнинг деҳқончилик ерлари учун кураши тасвирланади; худди шу мавзу „Бўрондан кучли“ романида (1958) ҳам ривожлантирилади. 1964 йилда нашр қилинган „Буюк тўлқин“ романи совет жангчиларнинг Иккинчи Жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади. „Кашмир қўшиғи“ романтик повестида (1956) ҳинд халқининг озодлик кураши кўрсатилади. 1950-йили Рашидовнинг публицистик мақолаларидан иборат „Тарих келишуви“ номли тўплами, 1967-йили „Дўстлик рамзи“ номли китоби нашрдан чиқади. Рашидовнинг танқидий мақолалари совет адабиётининг долзарб муаммоларига бағишланган.

Совет давлатининг сўнгги йилларида руслар учун Шароф Рашидов номи коррупсия ва Совет Иттифоқининг маъмурий-буйруқбозлик бошқарувининг бош тимсолига айланиб қолди. Леонид Брежнев ҳукумати йиллари Ўзбекистонга пахта топширишни ошириш ҳақидаги охири йўқ қарорлар келиб турарди. Бунга жавобан ўзбек ҳукумати „қўшиб ёзиш“ (Совет Иттифоқида рақамларнинг сунъий ўсиши оддий ҳол эди) ҳисобига ҳар доим дала майдонларининг ирригацияси ва пахта ҳосили ҳақида олдингисидан каттароқ рақамларни ёзишарди. Ўша „қўшиб ёзишлар“ 500 мингдан 1 млн. тоннагача ташкил қилган. Бу ҳолат ўзбек бошқарувчиларига марказдан қўшимча манбалар олиш ва Брежнев ҳокимиятини сотиб олишга имкон берарди. Фақатгина Рашидовнинг ўлимидан сўнггина, марказ ўзига хос „ўзбек иши“ деган уйдирмани ўйлаб топди ва Ўзбекистонга Телман Гдлян ва Николай Иванов бошлиқ тезкор прокурорлар гуруҳини юборди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ҳукуматида олиб борилган тозалашдан ЎзССРнинг деярли барча раҳбарли нишонга тушишди (фақатгина Госснаб бошлиғи ўз ўрнини сақлаб қолди). Гдляннинг фикрича, ўша вақтда бутун Иттифоқ коррупция тўрида қолган бир вақтда Москва Ўзбек республикасини ажратиб қўйиб ноҳақлик қилган. „Ўзбек иши“ натижаси республиканинг кўпчилик аҳолисини миллий ҳаракатга ундади. Бу айниқса қайта қуриш даврининг сўнгги йиллари кучайди.
Рашидов ҳақида замондошлари
В.Болдин (М. Горбачёв ёрдамчиси ва КПСС МК бўлим бошлиғи) — Рашидов ҳақида.
"Ҳокимият тепасига Андропов келиши билан, Горбачёв шу заҳоти ўзига эрк бериб юборди. Ўзининг муваффақиятларини кўз-кўз қилишни бошлади. Эслайман, Рашидов пахта топширишни ошириши учун, Горбачёв қандай қилиб Ўзбекистон раҳбарининг қўлларини қайилтирганини. Рашидов тушунтиришга, кўндиришга ҳаракат қиларди: „Бизда ёмғир билан қор ёғди, ҳаммаси музлаб қолган. Агар шу аҳволда ҳам териб оладиган бўлсак, буни қуритишимиз учун ярим йил кетади“. Горбачёв эса: „Барибир кўпроқ топширинглар“. (Коммерсант — Власт, 15 май 2001, 61 бет.).
.
Оиласи

Қизи Сайёра Рашидова — Ўзбекистон миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази директори[7], кимё фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги. 1993 — йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Фан арбоби“ фахрий унвони; 1997—йилда „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони; 1999-йилда "Дўстлик ордени, „2003-йилда “Эл-юрт ҳурмати " ордени совриндори. 1995-2015-йилларда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимида ишлаган. 100дан ортиқ илмий мақолалар ёзган.
Қизи Рашидова Гулнора Шарафовна — тарих фанлари номзоди. Турмуш ўртоғи Абдулазиз Комилов — дипломат, Ўзбекистоннинг 1994-2003 ва 2012-2022-йиллардаги ташқи ишлар вазири.
Қизи Рашидова Светлана Шарафовна (1952-2021), тарих фанлари номзоди. Турмуш ўртоғи Алишер Воҳидов — дипломат, 1994-2007-йилларда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлган[8].
Ўғли Рашидов Илҳом Шарафович.
Хотираси

- Тошкент шаҳрининг Мустақиллик майдони ёнидаги кўчага Шароф Рашидов кўчаси номи берилди
- 2016-йил 23-декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори билан Жиззах вилоятининг Жиззах туманига „Шароф Рашидов тумани“ номи берилди[9]
- 2017-йил 27-март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг „Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида“ги қарори қабул қилинди[10]. Шу йилнинг 6-октябр куни Жиззах шаҳрида Шароф Рашидовнинг ҳайкали очилди[11].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2021/12/17/шароф-рашидовнинг-қизи-светлана-рашидова-ақшда-вафот-этди
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Шараф рашидович рашидов - птица хумо будущего“. www.проза.ру. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 5-феврал кунги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Адабиёт, сан’ат ва ме’морчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотини бериш тўғриси”да "ги Фармони Қаралган сана=17.10.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ „Одностороннее Развитие Экономики Узбекистана в 1950-1990 годах | Век-Новий.Ру“. век-новий.ру. 2021-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
- ↑ „Подземное чудо Ташкента: 40 лет без остановок“. 2019-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-август.
- ↑ ҳттп://училдиз.уз/академик-сайёра-рашидова-ўзму-фахри/[сайт ишламайди]
- ↑ АҚШда Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи вафот этди
- ↑ ҳттпс://дарё.уз/2016/12/23/жиззах-тумани-шароф-рашидов-номи-билан-аталади/
- ↑ ҳттп://оз.спутникнеwс-уз.cом/соcиэтй/20170328/5068046/Шароф-Рашидов-Таваллудининг-100йиллиги.ҳтмл
- ↑ „Шароф Рашидов ҳайкали очилди“. 2023-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-ноябр.
Ҳаволалар
- ZiyoSfera:Betarafligi shubha ostida boʻlmish maqolalar
- 24-oktyabrda tugʻilganlar
- 1917-yilda tugʻilganlar
- Jizzaxda tugʻilganlar
- 1983-yilda vafot etganlar
- 31-oktyabrda vafot etganlar
- Qoraqalpogʻistonda vafot etganlar
- Sotsialistik Mehnat Qahramonlari
- Lenin ordeni sohiblari
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 20 yilligi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 30 yilligi medali sohiblari
- „1941-1945 yillar Ulugʻ Vatan Urushida jasorat bilan qilgan xizmatlari uchun“ medali bilan taqdirlanganlar
- Mehnat faxriysi medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 50 yilligi yubiley medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 60 yilligi yubiley medali sohiblari
- Lenin mukofoti laureatlari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston Prezidentlari
- Kichik leytenantlar (SSSR)
- Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari (SSSR)
- Ikki karra Sotsialistik Mehnat Qahramonlari
- Chigʻatoy qabristoniga dafn etilganlar
- Oʻzbekiston siyosatchilari
- Samarqand davlat universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston yozuvchilari uyushmasi aʼzolari
- Sovet yozuvchilari
- Oʻzbek tilidagi yozuvchilar
- Oʻzbekistonda paxta ishi
- Oʻzbekiston SSR Oliy Soveti Prezidiumi raislari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Markaziy Qoʻmitasi a’zolari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Markaziy Komitetining birinchi kotiblari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Samarqand viloyat qoʻmitasi kotiblari
- Oʻzbekiston SSRdan saylangan Millatlar Kengashi deputatlari
- Ittifoq kengashining Toshkent viloyatidan saylangan deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 2-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 3-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 4-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 5-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 6-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 7-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 8-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 9-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 10-chaqiriq deputatlari
- KPSS XIX syezdi delegatlari
- KPSS XX syezdi delegatlari
- KPSS XXI syezdi delegatlari
- KPSS XXII syezdi delegatlari
- KPSS XXIII syezdi delegatlari
- KPSS XXIV syezdi delegatlari
- KPSS XXV syezdi delegatlari
- KPSS XXVI syezdi delegatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar

