Sharq nashriyot-matbaa aksiyadorlik kompaniyasi
Шарқ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси – газета-журналлар, босма нашрлар чоп этиш комплекси. Тошкент шаҳрида жойлашган. Республиканинг марказий газета ва журналларини, қаттиқ ва юмшоқ муқовадаги китоблар, брошюралар, ёрлиқлар, фотоалбомлар, тасвирий санъат маҳсулотлари ва бошқалар босма маҳсулотлар чиқаради. Унинг тарихи 1921-йилда ташкил топган босмахона ва 1924-йилда ташкил этилган „Средазкнига“ нашриётидан бошланади. 1924-йилдан „Қизил Ўзбекистон“ газетасининг бош идораси. 1947-йилда босмахона билан бирлаштирилиб „Қизил Ўзбекистон“, „Правда Востока“ ва „Ўзбекистони Сурх“ газеталари бирлашган нашриёти. 1991-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси ҳузуридаги „Шарқ“ нашриёт-матбаа консернига айлантирилди. 2002-йил октябрдан ҳозирги номда. Компанияда 1991-йил 9 сентябрда Бош таҳририят ташкил этилди. Бош таҳририят томонидан „Амир Темур жаҳон тарихида“, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“, Шарафуддин Али Яздийнинг „Зафарнома“, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг „Абдулланома“ каби нодир китоблари, „ХХИ аср ўзбек романи“ рукнида ўзбек адибларининг романлари, сайланмалари, танланган асарлари нашрдан чиқарилди.
Унинг таркибида „Андижон нашриётматбаа“, „Ишлаб чиқариш-тижорат маркази“ тармоқ аксиядорлик жамиятлари, „Шарқ зиёкори“ аксиядорлик жамияти ҳамда „Овқатланиш ва савдо комбинати“ бор. Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати ҳар ойда умумий адади 60 млн. нусхада 80 номдан ортиқ газета, 30 номдаги журнал, шунингдек, 70,0 минг нусхагача қаттиқ муқовали, 230 минг нусхадан ортиқ юмшоқ муқовали китоблар ва рисолаларни чоп этиш имкониятини беради. Замонавий полиграфия машиналари ва ускуналари билан жиҳозланган. Компания ўзининг „Навбаҳор“ санаторийсиҳатгоҳи (Тошкент вилояти Қибрай тумани) ва „Янгиқўрғон“ истироҳат маскани, болалар соғломлаштириш лагери (Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани)га эга.
2004-йилда 66,9 млн. нусха газеталар, 42,0 млн. рангли-оттиск журналлар, 115,3 млн. рангли-оттиск китоблар ва рисолалар босилди. Маҳсулот сотиш ҳажми 8,7 млрд. сўмни ташкил этди.
Адабиёт
- Шоғуломов И., Саодат манзиллари, Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |